Истанбулда 350 минг болани ёзги Қуръон курсларига жалб қилишмоқчи

09:00 12.06.2019 1032

Истанбул муфтийси Ҳасан Комил Йилмаз 17 июнь куни масжидларда болалар учун ёзги Қуръон курслари бошланишини маълум қилди, дея хабар бермоқда “Анадолу”. 

Курсларда бошланғич ва ўрта мактаб, шунингдек, лицей ўқувчилари таълим олишлари мумкин бўлади. Болаларга Қуръон ўқиш ўргатилади, диний маълумотлар берилади. Муфтийнинг айтишича, мактабларда “Дин ва ахлоқ” дарси ўтилади, бироқ масжидлардаги Қуръон курсларида болалар амалий билимларни олиш имкониятига эга бўлишади. 

“Масжидга келган болалар айни пайтда масжиднинг аъзолари ҳисобланади. Жамоатга қўшилиб, катталар билан саф тутиб, Исломни ва мусулмонликни ўрганишади”, – деди Ҳасан Комил Йилмаз. 

Ўтган йилги Қуръон курсларига 287 минг бола қатнашган, бу йил бу рақамни 350 мингга етказиш режалаштирилмоқда. Курслар сони 2018 йилда 8925 та эди, бу йил эса 10 мингга етказилди. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!