Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Истанбулда Абдулқодир Машариповга ҳукм ўқилди

1214

Кеча, 7 сентябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳридаги жиноят ишлари бўйича суд ўзбекистонлик Абдулқодир Машариповни 1368 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида қарор чиқарди. 

Машарипов 2017 йилнинг 1 январига ўтар кечаси Истанбулдаги Reina тунги клубида жиноят содир этган эди. У 39 кишини ўлдириш ва 79 кишини ўлдиришга уриниш, шунингдек, ўқотар қурол ҳақидаги қонунни бузишда айбдор деб топилди. 

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, судланувчи унга қўйилган айбларни тан олмаган. У судда кўрсатмаларни қийноқ ва руҳий босим остида берганини айтган. 

Суд тунги клубдаги жиноятга алоқадорликда айбланган яна бир судланувчи – Илёс Мамашариповни 1432 йилга озодликдан маҳрум этишга қарор қилди. 

Абдулқодир Машарипов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Истанбулдаги яна бир музей масжид бўлди, жума куни очилади

718 09:25 28.10.2020

Истанбулда яна бир музей масжидга айлантирилди

1163 14:14 21.08.2020

Истанбул аэропортида қолиб кетган юртдошларимиз ҳақида. Улар қайтарилади...

441 09:40 04.08.2020

Туркияда карантин чоралари яна кескинлаштирилади

1327 15:30 01.08.2020

“Аё София” яна масжидга айланди

5812 18:20 10.07.2020
« Орқага