Довул шамолидан Истанбулнинг икки фуқароси ҳалок бўлди. Ҳодиса бино томининг қулаши натижасида юз берган
Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, кучли шамол туфайли Босфор бўғозида кемалар ҳаракати тўхтатилган. Шунингдек, Туркиянинг олтита самолёти Истанбулга қўна олмаганидан Анқара ва Измирга жўнатилган.
Қайд этилишича, бўрон бир неча биноларни вайрон қилган, дарахтлар ва электр тармоқларини қулаган. Синоптиклар сешанба охиригача об-ҳаво ёмон бўлишини тахмин қилишмоқда.