Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Истанбулда Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши бўйича суд иши бошланди

1123

Кеча, 3 июль куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши бўйича суд иши бошланди. Йигирма нафар саудияликнинг бари Саудия Арабистони фуқароларидир, улар сиртдан судланади. 

Марҳумнинг қаллиғи Хадича Женгизнинг айтишича, журналист консулликка алдов йўли билан чақирилган эди. “Консулликдаги ҳаммадан шикоятчиман. Ҳатто ўша ердан учиб ўтган қушлардан ҳам шикоятчиман. Ҳайдовчисидан, хизматчисидан, ҳаммасидан”, – деди у. 

Кейинги суд мажлиси 24 ноябрда бўлиб ўтади. Айблов хулосасига кўра, Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Асирий ва Сауд ал-Каҳтоний аввалдан режалаштирган ҳолда ва шафқатсизларча одам ўлдиришда гумон қилинмоқда. Қолган гумондорлар ҳам қасддан одам ўлдиришда айбланмоқда. Шунингдек, айблов хулосасида Саудия Арабистони расмийлари ва бош прокуратураси маҳрумнинг ўлдирилиши бўйича бир-бирига зид баёнотлар бергани таъкидланган.      

Эслатиб ўтамиз, Washington Post газетаси журналисти бўлган Жамол Қошиқчи 2018 йилнинг 2 октябрида Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консуллигида ўлдирилган ва унинг жасади йўқ қилинган. Ўтган йилнинг декабрида Саудия Арабистонида бўлиб ўтган судда ушбу қотиллик бўйича беш кишига ўлим жазоси тайинланган, уч кишининг ҳар бири 24 йилга озодликдан маҳрум этилган. 

Саудия Арабистони расмийлари журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилишида валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмоннинг қўли борлиги ҳақидаги иддаоларни рад этиб келади.      

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркия ва Грецияда кучли зилзила содир бўлди

144 17:55 30.10.2020

Шавкат Мирзиёев Туркия президентига табрик йўллади

251 16:07 29.10.2020

Тарихда бугун: Туркияда республика эълон қилинди

652 13:43 29.10.2020

Истанбулдаги яна бир музей масжид бўлди, жума куни очилади

718 09:25 28.10.2020

Туркия Ўзбекистон билан ҳарбий ҳамкорликни ривожлантирмоқчи

898 19:04 27.10.2020

“Франция маҳсулотларини сотиб олманглар!”

4077 21:49 26.10.2020
« Орқага