Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Истанбулда мактаблар ёпилди, мотоциклдан фойдаланиш тақиқланди

3018

Туркиянинг Истанбул шаҳрида кучли довул муносабати билан бугун таълим муассасалари ёпиқ бўлади. Бу ҳақда Истанбул волийси Али Ерликая маълум қилди.

Бундан ташқари, мотоцикл ва электр скутерлардан фойдаланиш мумкин эмас. Тақиқ кеча соат 23:00 да бошланган ва бугун саот 18:00 гача давом этади. 

Шамолнинг тезлиги 70-90 км/с бўлиши кутилмоқда. 

Кеча Истанбулда кузатилган довул бино ва иншоотларга зарар етказган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 4 киши ҳалок бўлди ва 38 киши жароҳатланди. 

Истанбулдан ташқари Кожаэли, Ялова, Бурса, Сакаря, Чанаккале ва Баликесир вилоятларида ҳам бугун мактаблар ёпиқ бўлади. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси фирибгарлардан огоҳлантирди

681 11:03 13.01.2022

Эрдоған фоизга қарши

4824 18:15 27.12.2021

Истанбул сафари таассуротлари: “Наполеон Истанбул ҳақида нима деган?”

2343 21:36 17.12.2021

Истанбул сафари таассуротлари: “Кўп қаватли уй остидаги жомеъ масжиди...”

3198 18:00 13.12.2021

Истанбул сафари таассуротлари: “Бир ҳовлида икки ибодатхона: масжид ва черков”

4721 19:49 11.12.2021

“Холокост оқибатларини деб фаластинликлар жабр чекмаслиги керак” – Эрдоған 

1020 11:30 11.12.2021
« Орқага