Истанбулда масжид қурилиш жиҳозлари кўргазмаси очилди

23:16 12.04.2019 405

Туркиянинг Истанбул шаҳри Истанбул кўргазмалар марказида олтинчи масжид қурилиши жиҳозлари кўргазмасига мезбонлик қилади. Бу ҳақда «Анадолу» хабар берди.

Ушбу кўргазма жорий ойнинг 14 кунига қадар давом этиши белгиланган.

Кўргазмада меҳроб, минбар, ёғоч эшиклар ва товуш тизимлари каби масжид қурилишида фойдаланиладиган буюмлар намойиш этилади.

Кўргазмада иштирок этаётган «Проактиф» ширкатининг бошқарув кенгаши раиси Ҳусайн Шоҳиннинг сўзларига кўра, кўргазмада 103 та ширкат иштирок этмоқда ва уларнинг 5 таси Туркия ташқарисидан келган ширкатлардир. 

Шоҳин кўргазмада иштирок этиш учун Туркия ва дунёнинг бошқа мусулмон давлатларидан зиёратчилар келиши кутилаётганини айтган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!