Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Истанбулда Туркиянинг энг йирик университет кутубхонаси очилди

438

Таълим ва билим ҳар бир жамият тараққиётининг калити, ислом талабларидан биридир. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған жума куни Истанбулда Туркиядаги энг йирик университет кутубхонасининг очилиш маросимида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

Давлат раҳбари Истанбул маданият университетининг 1 миллион босма нашр фондига эга кутубхонаси бир вақтнинг ўзида 3 минг нафаргача талабага хизмат кўрсатишга мўлжалланганини таъкидлади. 

Президент Туркияда кутубхоначиликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади. 

“Сўнгги йигирма йил ичида Туркияда 57 мингдан ортиқ таълим муассасаси кутубхоналар билан таъминланди, уларнинг фондидаги нашрлар сони уч баробарга ошиб, 70 миллион нусхага етди. Йил охиригача бу кўрсаткич 100 миллионга етади”, — деди Туркия раҳбари. 

Туркия раҳбари тез орада Истанбулнинг Рами туманида яна бир йирик кутубхона фойдаланишга топширилишини айтди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

214 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

410 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

238 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

226 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

1743 12:50 30.11.2022

Об-ҳавода кескин ўзгариш кутилмоқда

758 11:54 30.11.2022
« Орқага