Янгиликлар

Истанбулда ўзбекистонлик йигитни ўлдирган гумондорлар қўлга олинди

1291

Туркия нашрларининг ёзишича, 1 январь куни соат 22:00 лар атрофида Истанбулнинг Эсенюрт туманида маҳаллий аҳоли вакиллари томоғидан пичоқ билан жароҳатланган йигитни пайқашган ва тиббиёт ходимларга мурожаат қилишган.

«Воқеа жойига етиб келган тиббиёт ходимлари 23 ёшли туркманистонлик Арслон исмли шахсни Сади Конук Бакиркой ўқув-илмий клиникасининг реанимация бўлимига ётқизишди. Уч кундан кейин у ҳушига келди», - деб ёзади газета.

Хабар қилинишича, шундан кейин Туркманистон фуқароси Арслон Эсенюрт туманидаги Талатпаша маҳалласида жойлашган уйлардан бирида пичоқлангани, бу у ва яна 4 нафар таниши ўртасида келиб чиққан жанжал туфайли содир бўлганини айтиб берган.

Унинг сўзларига кўра, ҳақорат туфайли чиққан ўша жанжалда 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси Олимбойга пичоқ билан жароҳат етказилган, у воқеа жойида олган жароҳатларидан вафот этган, Арслон эса қочишга муваффақ бўлган.

«Шу билан бирга, 3 январь куни турк полицияси Истанбулнинг Бейликдузу туманидаги денгиз соҳилида ўзбекистонлик Олимбойнинг мурдасини топди. Терговчилар у қорнидан пичоқлангани туфайли вафот этганини аниқладилар», - дея хабар берди Milliyet.

Бунинг ортидан турк полицияси Туркманистоннинг икки фуқароси - 44 ёшли Барталав ва Роза исмли эр-хотинни ҳамда 35 ёшли Жамол исмли Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олди. Қамоққа олингандан сўнг, гумонланувчилар Олимбойнинг ўлими ва Арслонга етказилган тан жароҳатларга алоқадор эканликларини тан олишди.

«Гумонланувчилар воқеа содир бўлган куни Барталав Олимбойга пичоқ билан ҳужум қилганини тасдиқлашди, унинг рафиқаси ва таниши эса унга ёрдам берган.

Шунингдек, улар Олимбойнинг жасадини чиқинди бочкасига солиб, жиноят содир бўлган жойдан 200 метр нарида жойлашган оқава сув каналига ташлаб юборганликларини ҳам тан олишди. Тахминларга кўра, мурдани сув оқими Бейликдузу туманига олиб кетган», - дейилади хабарда.

Таҳририятдан.

Инсонга ҳаёт Аллоҳ томонидан берилган неъматдир. Бировнинг ҳаётига зомин бўлиш, яъни одам ўлдириш инсонлар ҳуқуқ тушунчасини идрок эта бошлаганларидан бери жиноят сифатида тавсифланади. 

Аллоҳ таоло айтади:

«Ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб ўша жойда абадий қолажак. Ва у Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатига дучор бўлган, Аллоҳ унинг учун улуғ азобни тайёрлаб қўйгандир» (Нисо, 93).

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

У Истанбулни фатҳ этганда атиги 21 ёшда эди

3438 21:00 18.01.2020

“Путин – болалар қотили”

1758 17:05 30.12.2019

Эрдоған: “Бойлар закот берса, мусулмон юртларда камбағал қолмайди!”

3758 12:44 09.12.2019

Ризқ Аллоҳдан деймиз-у...

1862 11:00 18.11.2019

Истанбулдаги зилзилада 34 киши жароҳат олган

659 16:35 27.09.2019
« Орқага