Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Истанбулда яна бир музей масжидга айлантирилди

1162

Истанбулнинг Фотиҳ туманида жойлашган, тарихи VI асрга бориб тақалувчи Карие (Хора) музейини Туркия Дин ишлари бошқамаси тасарруфига ўтказиш ва масжид сифатида очиш ҳақида президент қарори қабул қилинди. 

Мазкур обидани масжиддан музейга айлантириш тўғрисидаги қарор 1945 йилда қабул қилинган ва 2019 йилнинг 11 ноябрида Давлат Кенгаши томонидан бекор этилган эди. Кенгаш қарорида давлат вақфларни муҳофаза қилиши мумкинлиги, бироқ уларга аралаша олмаслиги сабаб қилиб кўрсатилган. 

534 йилда монастир сифатида барпо этилган, Византия меъморчилиги намунаси ҳисобланувчи ушбу бино усмонийлар ҳукмронлиги даврида – 1511 йилда масжидга айлантирилган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Туркия президентининг жорий йил 10 июлдаги қарори билан Истанбул фатҳининг тимсоли бўлмиш “Аё София” ҳам музейдан масжидга айлантирилди. Бу ерда 86 йилдан кейин илк бор жума намози 24 июлда ўқилди.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркия ва Грецияда кучли зилзила содир бўлди

74 17:55 30.10.2020

Шавкат Мирзиёев Туркия президентига табрик йўллади

251 16:07 29.10.2020

Тарихда бугун: Туркияда республика эълон қилинди

652 13:43 29.10.2020

Истанбулдаги яна бир музей масжид бўлди, жума куни очилади

718 09:25 28.10.2020

Туркия Ўзбекистон билан ҳарбий ҳамкорликни ривожлантирмоқчи

898 19:04 27.10.2020

“Франция маҳсулотларини сотиб олманглар!”

4077 21:49 26.10.2020
« Орқага