Янгиликлар

Истанбулда яна сайлов бўляпти

730

Бугун Туркиянинг Истанбул шаҳри ҳокимлиги учун такрорий сайлов бўлиб ўтмоқда. 

Жорий йилнинг 31 март куни Туркияда маҳаллий ҳокимият органларига сайлов бўлиб ўтган ва унда мухолифат вакили Акрам Имомўғли қарийб 14 минг овоз фарқ билан Адолат ва тараққиёт партияси (АТП) вакили Бинали Йилдиримдан устун келган эди. Бироқ АТПнинг эътирозидан сўнг Олий сайлов комиссияси сайловда бир қатор қонун бузилишларига йўл қўйилганини таъкидлаб, Истанбул ҳокимлиги учун сайловни бекор қилди. 

Истанбулда 10 миллион 500 мингдан зиёд сайловчи рўйхатга олинган. Маҳаллий вақт билан эрталаб соат 8:00 да бошланган овоз бериш кечки 17:00 да ниҳоясига етади. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Истанбулдаги зилзилада 34 киши жароҳат олган

519 16:35 27.09.2019

Истанбулдаги зилзилада масжид минорасига зарар етди

1092 10:25 27.09.2019

Бу йил Истанбул аэропортларидан 60 миллионга яқин киши фойдаланди

310 16:05 19.08.2019

Эрдўғон партияси нега мағлубиятга учради? АТПнинг мағлубияти мусулмонларнинг ҳам мағлубияти деганими?

3295 00:00 26.06.2019

Истанбулда энди ҳаммаси зўр бўладими?

1685 11:50 24.06.2019
« Орқага