Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Истанбулдаги бир бинода портлаш юз берди  

648

Туркия. Истанбул шаҳрининг Кадикўй туманидаги бир бинода табиий газ чатнаши оқибатида ёнғин келиб чиқди.

Олинган маълумотларга кўра, бахтсиз ҳодиса Фикртепа маҳалласи Эрдемлер кўчасидаги бинода содир бўлган.  

Воқеа жойига кўплаб ўт ўчирувчилар, полиция ва тиббиёт ходимлари етиб келди. 

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан назоратга олинди.  

Ёнаётган бинодан тан жароҳати олган бир киши шифохонага етказилган.  

Портлаш сабаблари ўрганилмоқда. 

Истанбул шаҳар ҳокимлигидан олинган расмий маълумотда билдирилишича, кеча кечқурун соат 19.05 да Кадикўйдаги 3 қаватли иморатнинг 3 қаватида бошланган ёнғин унга туташ 2 та бинога ёйилган. Ёнғинни ўчириш учун жами 56 нафар ходим ва 19 та техника фойдаланилган.  

Ёнғиндан катта зарар кўрган бинода олиб борилган қидирув ишларида 3 кишининг ҳаётдан кўз юмгани аниқланди. Қулаш хавфи остида турган бинода қидирув ишлари давом этмоқда. 

Туман  ҳокими ахбороти

Воқеа жойига келган ва гуруҳлардан маълумот олган Истанбул губернатори Али Ерлиқоя Тwitter орқали берган баёнотида "Афсуски, Кадикўй тумани Фикртепа маҳалласида содир бўлган табиий газ портлашида 3 киши ҳаётдан кўз юмди. Бинода қидирув ишлари давом этмоқда. Портлашда ҳалок бўлганларга Аллоҳ раҳмат, оиласига ҳамдардлик билдираман”, деб ёзган. 

Истанбул полицияси бошлиғи Зафар Оқтош ҳам воқеа жойига келиб, текширув ўтказди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Канада 10 000 мусулмон уйғурни кўчиришни таклиф қилмоқда

679 22:10 02.02.2023

Самарканд Эрон ва Мовароуннаҳрнинг форс тилли шоирлари шеърларида

309 21:35 02.02.2023

Масхаралашми ёки сўз эркинлиги?

486 21:07 02.02.2023

Юрагини бўйсундиролмаётган аёл

902 20:05 02.02.2023

Тазйиқ ва қўрқув: Моди даврида ҳиндистонлик мусулмонлар ҳаёти

665 18:45 02.02.2023

Қуръон сура ва оятларини кириллчада ёзиб ёдласа бўладими?

1454 17:20 02.02.2023
« Орқага