Янгиликлар

Истанбулдаги Қуръон тиловати Грецияга ёқмади

2030

Греция ташқи ишлар вазирлиги баёнот тарқатиб, Истанбулдаги “Ая София” музейида Қуръон ўқилганини танқид қилди. Баёнотда айтилишича, “Ая София”даги тиловат халқаро ҳамжамиятни безовта қилади ва бутун дунёдаги насронийларнинг диний ҳисларига зиддир. 

Шунингдек, Греция “Ая София”нинг ЮНЕСКО бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилганини таъкидлаб, бу ерда Қуръон ўқилишини обиданинг характерини ўзгартиришга уриниш деб баҳолади. 
“Биз Туркияни яна бир бор халқаро мажбуриятларини бажаришга ва бутун инсониятга тегишли бўлган Авлиё София жомесидек муҳим ёдгорликнинг қўриқловчиси ролини ўзининг ички сиёсий мақсадларига бўйсундиришни тўхтатишга чақирамиз”, – дейилади баёнотда. 

Кеча, 29 май куни Туркияда Истанбул фатҳининг 567 йиллиги нишонланди. Шу муносабат билан фатҳнинг тимсоли ҳисобланувчи «Ая София»да «Фатҳ» сураси тиловат қилинди. 

«Ая София» 532-537 йилларда император Юстиниан буйруғига биноан барпо этилган. 1453 йилда Султон Меҳмет Истанбулни фатҳ этганидан кейин масжидга, 1935 йилда эса музейга айлантирилган. 

Бухорий Африка мамлакатларининг қарзидан кечишга чақирди

Япониялик депутатлар Хитой раҳбарининг давлат ташрифини бекор қилмоқчи...

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Истанбулда Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши бўйича суд иши бошланди

801 07:00 04.07.2020

Тарихда бугун: Истанбул фатҳ этилди

1895 00:00 30.05.2020

Эрдўғон дунёнинг янги тартиби ҳақида нима деди?

10069 23:00 22.04.2020

Истанбулдаги норозилик намойиши: Озарбайжон фуқаролари оғир аҳволда

1374 20:30 17.04.2020

Туркиядаги ўзбекистонликлар ватанга қайтишга шошилмасликка чақирилди

1203 16:30 28.03.2020
« Орқага