Истанбулдаги Саудия консуллиги биноси олдида Ямандаги урушни тўхтатиш талаб қилинди

18:30 12.11.2018 442

Якшанба куни ўнлаб кишилар Саудиянинг Истанбулдаги консуллик биноси олдида Яманда бўлаётган урушга қарши эканликларини билдириб намойиш ўтказдилар. Улар Риёздан урушни тўхтатишни талаб қилдилар.

Намойишни Туркиядаги Зайнабийя ёшлар ҳаракати форуми ташкиллаштирди. Намойишчилар Саудияга қаршиликлари ёзилган баннерлар кўтариб олган эдилар. Улар 2015 йилдан буён Яманда давом этаётган урушни тўхтатишни талаб қилдилар.

Намойишда мазкур форум матбуот котиби Маҳдий Атом нутқ сўзлади. У Саудия юргизаётган сиёсати билан Яман халқини азоблаётганини айтди.

Атомнинг сўзларига кўра, Саудия Яманда 2015 йилдан бери олиб бораётган ҳарбий амалиётларда 50 минга яқин бола ҳаётдан кўз юмган.

28 миллион яманликдан 22 миллиони турмушда гуманитар ёрдамга суянишга мажбур бўлмоқда.

Яманда Саудия бошчилигидаги коалиция қўллайдиган ҳукумат кучлари ва Эрон қўллайдиган ҳусий жангарилар орасида урушлар ҳалигача давом этмоқда.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!