Янгиликлар

Истанбулдан Фарғонага учиб келган фуқаро инсультдан вафот этди

775

Шу йилнинг 25 март куни чартер рейси билан Истанбулдан Фарғонага учган 63 ёшли, ногиронлиги мавжуд фуқаро Ф.нинг аҳволи самолётда оғирлашган. 

Унда юрак етишмовчилиги, оёқ ва қўлларида ҳаракатсизлик кузатилган. Бу ҳақда хабар олингач, Фарғона шаҳар ҳалқаро аэропортига махсус жиҳозланган реанимобил тез тиббий ёрдам  машинаси ўз вақтида етиб келган.

Шундан сўнг беморга зудлик билан реанимацион муолажалар кўрсатилган. Машина ичида унга юрак, нафас тизимини яхшилаш учун муолажалар бажарилиб, дефибриляция амалиёти тезкорлик билан ўтказилган. Стандартлар бўйича ўтказилган муолажаларга қарамасдан, бемор вафот этган.

Унга бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши, ўткир юрак етишмовчилиги ташхиси қўйилган. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг маълум қилишича, айни пайтда суд-тиббий экспертизаси ўтказилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркия. Ашеви, бу – чойхона эмас!

1220 19:00 04.04.2020

Европага боришни истаган қочқинлар Греция чегарасида ўлдирилди

1591 23:00 03.04.2020

Туркияда жуда катта хайрия аксияси бошланди   

3162 11:00 03.04.2020

Коронавирус Туркиянинг барча вилоятларига тарқалди

1229 22:00 02.04.2020

Туркияда коронавирус дориси топилдими?

1930 10:28 02.04.2020

Эрдоған етти ойлик маошини коронавирусга қарши кампанияга ажратди

933 16:30 31.03.2020
« Орқага