Истанбулнинг айрим туманларида сайлов натижалари қайтадан ҳисобланади

15:30 03.04.2019 482

Истанбул шаҳрининг саккизта туманида сайлов натижалари қайтадан ҳисобланадиган бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда. 

Туркияда 31 март куни маҳаллий ҳокимият органларига сайлов бўлиб ўтди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Истанбул шаҳри ҳокимлиги учун курашда мухолифатдаги Жумҳурият халқ партиясининг номзоди Акрам Имомўғли 48,80 фоиз овоз тўплашга муваффақ бўлган. Унинг асосий рақиби – Адолат ва тарққиёт партиясининг вакили, собиқ бош вазир Бинали Йилдирим эса 48,55 фоиз овоз тўплади. 

Президент Ражаб Тоййиб Эрдоған бошчилигидаги Адолат ва тарққиёт партияси Истанбулнинг Шиле, Байрампаша, Аташеҳир, Умрание, Бейкоз, Фотиҳ, Чекмекўй ва Газиосманпаша туманларидаги сайлов натижаларига эътироз билдирган. Бу туманларда “ҳақиқий эмас” деб топилган овозлар кўриб чиқилади. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!