Янгиликлар

Истеъмолчилар фойдасига 10 млрд сўм ундирилди

581

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 2019 йилда истеъмолчилар фойдасига 10 миллиард сўмдан ортиқ маблағни ундирилганини маълум қилган.

Хабар берилишича, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ҳудудий тузилмалари ҳамда туман, шаҳар жамиятларига 2019 йилда истеъмолчилардан жами 10261 та мурожаат келиб тушган.

Федерацияга келиб тушган 1646 та электрон мурожаатнинг 1408 таси «Президентга мурожаат портали», 233 таси Давлат хизматлари ягона интерактив поратли орқали Бош прокуратура томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун йўлланган.

Жумладан, 2019 йилда фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиб, соҳалар кесимида таҳлил қилинганда истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатларнинг катта қисми савдо соҳасига тегишли экани маълум бўлган. Шунингдек, газ, электр , сув ва коммунал хизматларнинг фаолиятидан норози бўлган мурожаатлар келиб тушган.

Мазкур ариза ва шикоятларнинг 9736 таси яъни, 94,9 фоизи ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 10 миллиард сўмдан ортиқроқ маблағ ундириб берилган.

Таҳририятдан: Ноҳақ олинган маблағларнинг ҳақнинг қарор топишидек кўринса ҳам, масаланинг бошқа томони бор. Нега ёқилмаган газ, электр учун МИБ ходими фуқарони ортиқча тўлашга мажбур этди? Бу ходимларнинг саводсизлигими ёки “билса ҳазил, билмаса чин” қабилидаги ишми? Нега шу тўловларни бутун дунёдагидек муаммосиз қилишнинг иложи йўқ? Ўз ҳақини қайтариб олиш учун албатта бирор жойга арз қилиш керакми? 

Ҳали бу ариза ёзиб ҳақини олганлари. Ариза ёзмаганлар, ҳақини олмаганлар бундан ҳам кўп бўлса керак...

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистонда «Ҳалол стандарти» жорий этилди. Ҳалол сертификат олган корхона ҳам бор...

2186 16:27 17.09.2020

Хушхабар: Хоразмда янги масжид қурилмоқда

522 10:05 16.09.2020

Ўзбекистонда биринчи Hi-tech усулида қурилаётган масжид

3994 11:00 11.09.2020

Вазир: «...Мактабларда коронавирус юқмайди деб кафолат беролмаймиз!»

530 11:08 09.09.2020

Чўлда қурилган намозгоҳ бузилмайди, аммо...

1338 14:05 08.09.2020

Ўзбекистон вакцина сотиб олиш масаласини кўриб чиқмоқда

442 18:35 07.09.2020
« Орқага