
Истеъмолчиларга энергия етказиб беришда олдиндан қанча ҳақ тўланади?

Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармонига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот каналида хабар берилди.
Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, истеъмолчиларга энергия етказиб бериш истеъмолчилар томонидан мурожаат қилинганида 50 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида ҳам амалга оширилади. Илгари, энергия фақат 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўланганида етказиб берилган.
Олдиндан ҳақ тўланмаган, 50 фоизлик ҳақ тўлайдиган истеъмолчилар томонидан ой охиригача якуний ҳақ тўланмаганда, мазкур истеъмолчиларга нисбатан электр ва газдан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилади.


Azon TV (тест режимида)
Azon FM онлайн радиоси
Саволим бор...
Сўровнома
«Ҳалол туризм» андазаларига асосланган сайёҳлик агентлиги хизматидан фойдаланган бўлармидингиз?
«Ҳалол туризм» андазаларига асосланган сайёҳлик агентлиги хизматидан фойдаланган бўлармидингиз?
Сўровнома натижалари (3280 та овоз):
Аҳмад Муҳаммад сўзи
“Билмайман”ни биласизми?
"Олимнинг салоҳияти унинг нима дейишида ё сукутида аён бўлади"
“Салла ўраганларнинг ҳаммаси ҳам шайх эмас!”
"Боши эгикларнинг ҳаммаси ҳам мутавозеъ эмас"
Тарозунинг икки палласи
"Унинг розилигини топишгина инсонни икки дунё саодатига мушарраф этади"