Истиғфорни кўп айтинг

12:50 07.05.2019 1154

Абул Фараж Ғойс ибн Али айтади: "Қори Абул Ҳасан Оқулийни тушимда кўрдим. У жуда яхши ҳолатда эди. "Аҳволингиз қалай?" деб сўрадим, "Аҳволим яхши", деди. Мен ундан сўрадим:

– Сиз вафот этмаганмидингиз?

– Вафот этгандим.

– Ўлим қанақа экан?

– Яхши, - деди у хурсанд бўлиб.

– Гуноҳингиз кечирилиб, жаннатга кирдингизми?

– Ҳа.                                   

– Қайси амал манфаатлироқ экан?

– Ҳеч нарсанинг манфаати истиғфорчалик эмас экан. истиғфорни кўп айтинглар.

"Солиҳлар гулшани" китоби асосида Саида Ибодинова тайёрлади

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!