Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

IT нинг келажакдаги ўрни

1042

Куни кеча Ёшлар ишлари агентлигида Mars IT school ўқув маркази томонидан очиқ дарс машғулоти бўлиб ўтди. Бунда 8-16 ёшгача бўлган болаларга замонавий касблардан бири IT бўйича таълим бериш борасида бир қатор маълумотлар берилди.

Тадбирда Mars IT school ўқув маркази асосчиларидан бири Жаҳонгир Пулатов бугунги кунда IT қанчалик керакли соҳа эканлиги, унга қизиқаётганлар кун сайин ортиб борётганлиги, бу соҳада моддий томондан ҳам яхшигина даромад топиш мумкинлиги ҳамда ушбу соҳани мукаммал ўрганган инсон келажакда иш топиши ҳам муаммо бўлмаслиги борасида фикр билдирди.

«Бугунги ёшлар эртанги кун учун тайёргарлик кўриши керак. IT нинг келажакдаги ўрни жуда каттадир, шунинг учун ҳам ота-оналар фарзандининг қобилиятларини шакллантириши учун имкон яратиб бериши лозим. Зеро, эрта бошланган ҳаракат келажакда ўз самарасини беради. Бизнинг мақсадимиз болаларни IT соҳасида дунё миқёсига олиб чиқиш», - деди Жаҳонгир Пулатов.

Ҳозирги кунда ҳар қандай касб эгаси компьютердан тўлиқ фойдалана олиши талаб қилинади. Шунинг учун ҳам IT соҳасининг қайси йўналишни танлашидан қатъий назар, аввало ўқувчилар “Компьютер саводхонлигиʼʼ курсини ўқишлари керак. Сабаби

«Компьютер саводхонлиги» курси бошқа курслар учун пойдевор саналади. Шунингдек Mars IT school ўқув марказида компьютер саводхонлиги, roblox, python foundation (IT, инглиз тили ва Математика) курслари бўйича таълим берилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

IT оператор – ҳамшира лавозими жорий этилади

1007 17:00 31.05.2021
« Орқага