Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Италия бош вазири Эрдоғонни диктатор деб атади

1546

Италия бош вазири Марио Драгининг матбуот анжумани пайтида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғанни “диктатор” деб атагани дипломатик можарога сабаб бўлди.

“Ҳамкорлик қилишингиз керак бўлган бу диктаторлар билан ўз позициянгизни тасдиқлаш учун очиқчасига гаплашишингиз, шунингдек, ўз мамлакатингиз манфаатлари йўлида ҳамкорлик қилишга тайёр туришингиз керак. Биз тўғри мувозанатни топишимиз зарур”, – деди Драги.

Италия бош вазири бир неча кун аввал Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйенга Анқарада Эрдоған билан учрашув пайтида стул етмай қолганига ана шундай муносабат билдирди. Ўша учрашувда Туркия президентининг олдига Европа Кенгаши раҳбари Шарл Мишел ўтирган, фон дер Ляйен эса бир муддат оёқда қолган эди.

Драгининг сўзларидан сўнг Италиянинг Анқарадаги элчиси Массимо Гайани Туркия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли эса Твиттердаги саҳифасида Италия бош вазирининг сўзларини қоралаб, Эрдоған ҳақидаги сўзларни Драгининг ўзига қайтаришларини таъкидлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Aбдулазиз Комилов Италия Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Луижи Ди Маё билан учрашди

398 13:45 04.09.2021

Италиялик дизайнер тақдим қилган пойабзаллар давлат рамзларига ҳурматсизлик деб топилди

1666 19:55 30.07.2021

Саккиз масжиди бор давлат

3565 20:20 01.07.2021

Миср Италиядан катта миқдорда қурол тизимларини сотиб олмоқда

746 19:00 30.04.2021

Коронавирусни ўта оғир кечишини олдиндан аниқлаш белгиси топилди

1890 16:30 20.04.2021
« Орқага