Италия Дамашқда қайтадан элчихона очиш ҳақида ўйлаяпти

20:30 11.01.2019 299

Италия ҳукумати Сурия пойтахти Дамашқда қайтадан элчихона очиш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда ANSA агентлиги хабар тарқатди.

“Биз Сурияда дипломатик миссия очиш имконияти ва керакли муддатларни баҳолаш устида ишлаяпмиз, – деди Италия ташқи ишлар вазири Энцо Моаверо-Миланези. Унинг таъкидлашича, бу борадаги асосий шарт – Суриядаги вазиятнинг барқарорлашиши.

“Италия қаерда элчихоналари ёпилган бўлса, ўша ерда қайтадан очмоқчи. Сурияга келадиган бўлсак, ҳаммаси мазкур мамлакатдаги вазиятга боғлиқ деди”, – деди вазир.

Эслатиб ўтамиз, Италия Ливиядаги элчихонасини қайтадан очган оз сонли давлатлардан биридир. Декабр ойида Триполига янги элчи жўнатилди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!