Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Италия кучли қурғоқчиликка дуч келди

630

Италия охирги 70 йил давомида кузатилмаган кучли қурғоқчиликни бошдан кечирмоқда. Мамлакатнинг бир неча ҳудудларида фавқулодда вазият режими жорий этилди. 

Ҳукумат кундуз кунлари ичимлик сувини меъёрида истеъмол қилишни тавсия этмоқда. Айрим жойларда кечаси сув таъминоти тўхтатиляпти. 

Рекорд даражадаги юқори ҳарорат ва қуруқ об-ҳаво мамлакат шимолидаги По дарёси қирғоқларида шоли ва маккажўхори ҳосилини нобуд қилди. Дарёда сув миқдори минимум кўрсаткичда. Фермерлар Ассоциацияси уч миллиард евродан ортиқроқ зарар кўрди. Қурғоқчилик чорвачиликка ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Чорвадорлар уй ҳайвонларини сақлаб қолиш учун имкон қадар ҳаракат қилишмоқда. Лекин бу харажатларнинг кескин ошишига олиб келяпти.

“Биз сигирлар учун махсус шамоллатиш тизимини ишлаб чиқдик. Бу уларни юқори  ҳароратдан асрашга ёрдам беради.  Бу ускуна 65 минг евро туради. Бундан ташқари, электр энергияси нархи ҳам ошди. Вентиляцияни кечаю кундуз ишлатишга мажбур бўляпмиз”, дейди чорвадорлардан бири Эттори Феррарини.

Қишда тоғларга, айниқса жанубий Альп тоғларига кам қор тушяпти. Вазият йилдан йил оғирлашиб бормоқда. Дарёларда сув сатҳи пасайиб кетган. Олимлар буни иқлим ўзгаришининг натижаси деб айтишмоқда. Бу одамлар турмуш тарзига бевосита таъсир кўрсатади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Канада 10 000 мусулмон уйғурни кўчиришни таклиф қилмоқда

645 22:10 02.02.2023

Самарканд Эрон ва Мовароуннаҳрнинг форс тилли шоирлари шеърларида

280 21:35 02.02.2023

Масхаралашми ёки сўз эркинлиги?

470 21:07 02.02.2023

Юрагини бўйсундиролмаётган аёл

885 20:05 02.02.2023

Тазйиқ ва қўрқув: Моди даврида ҳиндистонлик мусулмонлар ҳаёти

658 18:45 02.02.2023

Қуръон сура ва оятларини кириллчада ёзиб ёдласа бўладими?

1445 17:20 02.02.2023
« Орқага