Италия ўз ҳудудига муҳожирларга киришни тўлиқ тақиқлаши мумкин

08:00 08.10.2018 303

Италия ички ишлар вазири, бош вазир ўринбосари Маттео Сальвини Германия ҳукуматининг муҳожирларни чартер рейслар билан Италияга юбориш режасига кескин жавоб берди, деб ёзмоқда Kun.uz.

Сальвинининг айтишича, Италия бундай ҳолатда ўз аэропортларига Европа Иттифоқи давлатларидан келувчи чартер рейсларга киришни тақиқлаб қўйиши мумкин.

“Кимдир Берлинда ёки Брюсселда Италияга рухсат берилмаган чартер рейсларда муҳожирларни жўнатмоқчи бўлса, шуни билсинки, бу рейсларни бирорта аэропорт қабул қилмайди. Биз аввалроқ денгиз портларини ёпгандек, аэропортларни ҳам ёпиб қўямиз”, деб айтган Сальвини.

Аввалроқ la Repubblica нашри Берлин Италия орқали Европа Иттифоқига келган муҳожирларни октябрдан бошлаб яна Италияга қайтармоқчилигини маълум қилган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!