Италиядаги мактабда Ислом дарслари лойиҳаси тўхтатиб қўйилди

14:30 14.01.2019 499

Италиянинг Эмилия-Романья вилоятидаги мактаблардан бирида якшанба кунлари араб тили ва Ислом дарсларини ўтиш лойиҳасини тўхтатишга тўғри келди. Бу ҳақда ВВС хабар бермоқда.

Мазкур лойиҳани La Pace (“Тинчлик”) номли мусулмонлар уюшмаси Сан Феличе сул Панаро шаҳарчасидаги бошланғич мактабда амалга оширишни режалаштирганди. Мактаб маъмурияти маъқуллаган лойиҳа доирасидаги дарсларга 6-4 ёшдаги 200 га яқин ўқувчининг ихтиёрий равишда қатнашиши кутилаётган эди.

Бироқ маҳаллий матбуот, айрим партиялар ва ота-оналарнинг танқидлари туфайли лойиҳани тўхтатиб туришга тўғри келди. Ҳукмрон Lig партиясининг вакиллари Италиядаги мактабларда италян тили ва Ғарб маданияти ўргатилишини таъкидлаб, арабча ва Ислом дарслари ўтилишига қарши эканликларини маълум қилишди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!