Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Италиялик дизайнер тақдим қилган пойабзаллар давлат рамзларига ҳурматсизлик деб топилди

1665

Италиялик дизайнер Стефано Риччи Ўзбекистон герби ва байроғи акс этган 18 млн сўмлик пойабзаллар тақдим этди. Адлия вазирлиги буни «давлат рамзларига ҳурматсизлик» деб баҳолади.

Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари – байроғи, герби, ва мадҳиясига эгадир. Давлат рамзларининг мавжудлиги Ўзбекистоннинг амалда мустақиллигини яққол тасдиқлайди. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзлари муқаддас бўлиб, уларни ҳар қандай йўл билан таҳқирлаш қонун билан жавобгарликка тортилади.

Ўзбекистон Республикаси «Давлат герби тўғрисида»ги қонунининг 51-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишларни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас.

Бундан келиб чиқадики, Стефано Риччи томонидан яратилган оёқ кийимларида Ўзбекистон герби ва байроғининг тасвирланиши Ўзбекистон Республикасининг давлатга нисбатан ҳурматсизлик ҳисобланади.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан Тошкент шаҳридаги давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда давлат муассасаларида давлат рамзларидан фойдаланишда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилган. Ўрганиш давомида 363 та ҳолатда «Давлат герби тўғрисида»ги қонун талаблари бузилганлиги аниқланган. Шунга кўра, Тошкент шаҳрида жойлашган шаҳар ҳамда туман миқёсидаги давлат органлари, ташкилотлари ва муассасаларига қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида 103 та тақдимнома ҳамда 70 та қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўймаслик ҳақида огоҳнома, шунингдек Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига 49 та маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар юборилган. Натижада 55 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган, 18 та ҳуқуқбузар маъмурий равишда огоҳлантирилган, 9 нафар мансабдор шахсга нисбатан жарима жазоси қўлланилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Aбдулазиз Комилов Италия Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Луижи Ди Маё билан учрашди

398 13:45 04.09.2021

Саккиз масжиди бор давлат

3565 20:20 01.07.2021

Миср Италиядан катта миқдорда қурол тизимларини сотиб олмоқда

745 19:00 30.04.2021

Коронавирусни ўта оғир кечишини олдиндан аниқлаш белгиси топилди

1890 16:30 20.04.2021

Италия бош вазири Эрдоғонни диктатор деб атади

1546 20:00 09.04.2021
« Орқага