Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Италиянинг янги бош вазири қасамёд қилди

592

Ҳукуматнинг янги раҳбари билан бирга, 24 нафар вазир қасамёд қилди, уларнинг 6 нафари аёллар

Бош вазир Жоржа Мелони томонидан тузилган Италия ҳукуматининг қасамёд қилиш маросими 22 октябрь, шанба куни Римдаги Квиринал саройида президент Сержо Маттарелла иштирокида бўлиб ўтди.

Қасамёд қабул қилиш маросимидан сўнг Мелони ва барча вазирлар анъанага кўра давлат раҳбари билан суратга тушишди.

Вазирлар кенгаши таркибига ўнг марказчилар коалицияси вакиллари — «Италия биродарлари», «Лига» ва «Олға, Италия» партияси аъзолари кирди. Мамлакат ташқи ишлар вазирлиги раҳбари лавозимини «Олға, Италия» партиясининг таниқли вакили Антонио Таяни эгаллади, у ҳам бош вазир ўринбосари бўлди. Бош вазирнинг яна бир ўринбосари — Маттео Сальвини, у ҳам инфратузилма вазири лавозимини эгаллади.

Маттео Пьянтедози Ички ишлар вазирлиги раҳбари бўлди. У Сальвинининг тарафдори ва ноқонуний иммиграцияга қарши принципиал курашчи ҳисобланади. Адлия вазири Карло Нордио («Италия биродарлари»), мудофаа вазири — Гуидо Крозетто («Италия биродарлари»).

Иқтисодиёт вазирлигини «Лига» вакили Жанкарло Жоржетти, Иқтисодий ривожланиш вазирлигини — Адольфо Урсо («Италия биродарлари»), Энергетика вазирлигини «Олға, Италия» партиясидан Паоло Зангрилло бошқаради.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Канада 10 000 мусулмон уйғурни кўчиришни таклиф қилмоқда

751 22:10 02.02.2023

Самарканд Эрон ва Мовароуннаҳрнинг форс тилли шоирлари шеърларида

358 21:35 02.02.2023

Масхаралашми ёки сўз эркинлиги?

523 21:07 02.02.2023

Юрагини бўйсундиролмаётган аёл

932 20:05 02.02.2023

Тазйиқ ва қўрқув: Моди даврида ҳиндистонлик мусулмонлар ҳаёти

677 18:45 02.02.2023

Қуръон сура ва оятларини кириллчада ёзиб ёдласа бўладими?

1475 17:20 02.02.2023
« Орқага