Итларимиз шунақа!

12:05 25.07.2019 1284

Кунларнинг бирида Боязид Бистомий ўз юртидан бошқа бир диёрга сафар қилди. Бистомийни кутиб олиш учун барча аҳоли у зотнинг истиқболига чиқди.

Ҳазрат Боязид Бистомий етиб келганда, олимлар у зотдан ҳол-аҳвол сўрашди. Бистомий уларга савол берди:

– Юртингизда аҳвол қандай, инсонлари қандай?

– Бизнинг аҳволимиз жуда яхши, инсонлари ҳам ажойиб, доимо Аллоҳнинг ибодати билан машғуллар. Аллоҳнинг неъматларига доимо шокирлар. Топсалар шукур қиларлар, топмасалар Аллоҳнинг қазосига сабр қиладилар, – деди олимлар.

Бу жавобни эшитиб ҳазрат Боязид Бистомий деди:

– Бизнинг юрт итлари ҳам шунақа: топса шукр қилади, йўқ пайтда сабр қилади.

– Устоз, ундай бўлса, сизларнинг одамларингиз қандай аҳволда?

– Бизнинг одамларимиз бошқача: улар Аллоҳга ўзининг розилиги учун хизмат қиладилар, Аллоҳ неъмат берса баҳам кўрадилар, топмаганларида Аллоҳга шукр қиларлар.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!