Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Итни ўлдириш ҳам оғир гуноҳдир!

3109

Барчамиз биласизки, бугун бутун дунёда коронавирус билан курашмаётган давлатнинг ўзи йўқ. Бугун бизга келаётган маълумотларга эътибор қаратдик. Вилоятларда аҳоли томонидан коронавирус ташувчилари  деб, ҳеч қандай маълумотга эга бўлмасдан туриб итларни ўлдиришаётгани ҳақида хабар беришди. 

Сиз ўзингиз эътибор бериб кўрганмисиз, бутун дунёда коронавирус касаллиги ҳақида тарқалаётган маълумотлар ҳаммаси ҳам  асослимикан? Мутахассисларнинг аксарияти эртами-кечми коронавирус учун барибир даво топишади. Юртимизда ҳали кўча ҳайвонлари орқали фуқароларимизнинг бирортасига ушбу вирус юққани ҳақида маълумот  берилмаган. Мамлакатимизда бу йўналишларда ҳам ишлар амалга оширилиб, тегишли  чоралар кўрилмоқда. Вирус ташувчилар деб итларни асосиз ўлдириш сизнингча тўғри ишми?! Ўзингиз бир ўйлаб кўринг, юртимизда улуғ ой давом этаётган бир  пайтда бундай ишлар қанчалик тўғри экан? Аксинча, ҳозирги кунда биздан оч қолган кўча ҳайвонларига меҳрлироқ бўлиш талаб қилинади.

Карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда уларга овқат ва сув  берсак, қанчалик катта савобга қоламиз. Динимиздаги ҳайвонларга боғлиқ яна бир асл қоида – уларга раҳм-шафқат кўрсатишдир! Чанқаган итга шафқат кўрсатиб, қудуқдан сув олиб чиқиб берган кишининг гуноҳларини Аллоҳ  таоло кечиргани ривоят қилинган (Имом Бухорий ривояти). Фатво китобларда  агар зарар етказмаса, ҳашаротларни ҳам беҳуда ўлдириш мумкин эмаслиги  зикр қилинган. Ҳайвонларга мана шундай меҳр-шафқат билан муомала қилишга  буюрган шариатимиз, уларни уриштириб қийнаш, ўлдириш ва азоблашдан қаттиқ қайтарган. 

Азиз ҳамюртлар, итларни ўлдирманглар, улар ҳам Худонинг яратган бир тирик жонлари ҳисобланишади. Сизлардан аввал етарли  маълумотга эга бўлиб, кейин хулоса чиқаришларингизни сўраб қолган бўлар эдик.

Ферузбек Сайфуллаев

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: жониворлар ижараси

470 21:30 15.04.2022

Кувайтда яшашнинг иложи бўлмай қоладими?..

2274 12:40 18.01.2022

Истанбул сафари таассуротлари: “Беш асрлик “янги” масжид – Йени жамий”

4763 21:36 06.12.2021

Истанбул сафари таассуротлари: “Супемаркет устидаги масжид...”

2903 17:59 20.11.2021

Ўзбекистонда коронавирусга қарши  вакцина ҳайвонларда текширувдан ўтказилмоқда

1767 17:55 25.07.2021

Мусулмонлар уй ҳайвонларига ҳам ҳордиқ беришган

1303 12:05 09.11.2020
« Орқага