Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Иймон калимасини оғизда айтиш осон, аммо...

3070

Ўргимчакнинг урғочиси болалаганидан кейин эркагини ўлдириб, уясидан четга улоқтириб ташлайди. Болалари вояга етгач, улар ҳам оналарини ўлдириб, уясидан ташқарига улоқтирадилар.

Аслида, ўргимчакнинг уяси энг бўлмағур уя. Бу ҳақда Қуръони каримда ҳам айтилган:

وَ اِنَّ اَوۡهَنَ الۡبُيُوۡتِ لَبَيۡتُ الۡعَنۡكَبُوۡتِ‌ۘ لَوۡ كَانُوۡا يَعۡلَمُوۡنَ

"Ҳолбуки, энг заиф уй ўргимчакнинг уясидир. Кошки билсалар эди" (Анкабут сураси, 41-оят).

Одамлар ўргимчак уясининг ҳиссий жиҳатдан заиф эканлигини биладилар. Аммо улар маънавий жиҳатдан ҳам заиф эканлигини шу вақтгача билмас эдилар. Шунинг учун ҳам оятда "кошки билсалар эди" дейиляпти.

Аллоҳ таоло шундай бўлса-да, бутун бошли бир суранинг номини Анкабут (ўргимчак) деб номлади. Бу ҳам бежизга эмас. Феъли ёмон бўлган ушбу ҳашарот номи билан аталган сурада аввалидан охиригача фитналар ҳақида зикр қилинади.

Суранинг бошланиши:

اَحَسِبَ النَّاسُ اَنۡ يُّتۡرَكُوۡۤا اَنۡ يَّقُوۡلُوۡۤا اٰمَنَّا وَهُمۡ لَا يُفۡتَـنُوۡنَ

"Одамлар «иймон келтирдик» дейишлари ила имтиҳон қилинмай, тарк этилишларини ўйладиларми?" (Анкабут сураси, 2-оят).

Иймон калимасини оғизда айтиш осон. Ҳар ким ҳам, иймон келтирдим, деб айтавериши мумкин. Аммо тил билан айтилган калима дилдан чиққанми ёки йўқми, буни аниқлаш учун банда синов-имтиҳондан ўтиши керак.

وَمِنَ النَّاسِ مَنۡ يَّقُوۡلُ اٰمَنَّا بِاللّٰهِ فَاِذَاۤ اُوۡذِىَ فِى اللّٰهِ جَعَلَ فِتۡنَةَ النَّاسِ كَعَذَابِ اللّٰهِؕ

"Ва одамлардан, Аллоҳга иймон келтирдик, дейдиган, сўнгра Аллоҳнинг йўлида озорланса, одамларнинг фитнасини Аллоҳнинг азобидек қабул қиладиганлари ҳам бор" (Анкабут сураси, 10-оят).

Инсон ўйлаши мумкин, имтиҳон (фитна)ларнинг ўргимчак билан қандай боғлиқлиги бор?

Жавоб шуки, фитналарнинг бирин-кетин келиши ҳудди ўргимчакнинг инига ўхшаб айқаш-уйқаш бўлади. Фитналар ҳам бир-бирига уланиб келса, инсон ундан чиқиш йўлини топа олмай қолади. Илло, Аллоҳнинг ёрдами билангина фитналардан халос бўлишимиз мумкин.

Аллоҳим бизларни зоҳирий ва ботиний фитналардан Ўзинг сақласин.

Манба

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Марказий Осиё давлатларининг интеграцияси. Минтақа мустақил геосиёсий бирликка айланиши керак

586 21:45 03.02.2023

Агар адолат ўлса... 

716 19:45 03.02.2023

Исроил АҚШ ва Европа давлатлари босими остида Украинага қурол берадими? 

535 18:05 03.02.2023

Исроил молия вазири Фаластин пулларини мусодара қилди

681 16:20 03.02.2023

АҚШ осмонида разведка шари учиб юрибди

1055 15:05 03.02.2023

Коинотда рамазон ойи: «космос султони» орбитада рўза тутиш ниятида

942 14:20 03.02.2023
« Орқага