Ислом

Иймон келтириш бошқа, Исломга кириш бошқа(ми?)

672

Аллоҳнинг ҳукмига бўйсунинг. Йўқса, ақлнинг қулига айланасиз.

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
Бундан маълум бўлдики, Қуръон истилоҳида "Ислом"нинг маъноси, инсон ўзини ва бутун вужудини Аллоҳ таъолонинг ҳукми олдида бўйсундириши ва Аллоҳ таъолонинг ҳукми келганда, ундаги ақлий ҳикмат ва фойда нима эканини сўрамаслик. Балки, Аллоҳ таъолонинг ҳукми келгандан кейин унга амал қилишнинг фикрини қилишликдир. 

Мана шу "ислом" ва у исломга кириш учун Қуръони Каримнинг:

ياءيها الذين آمنوا ادخلوا في السلم كافة

"Эй, иймон келтирганлар! Исломга тўлиғича кирингиз" оятида буюрилгандир. 

Яъни, Эй, иймон келтирганлар! Сиз калимаи тоййиба ва калимаи шаҳодатнику айтиб олдингиз. Лекин, энди, исломга киришлик керакдир. У шуки, ўзингизнинг бутун вужудингизни Аллоҳ таъолонинг ҳукмига бўйсундиринг ва Аллоҳ таъоло тарафидан келган ҳукмни қабул қилинг, уни тан олинг ва унга амал қилинг. 

Энди, савол шуки, Аллоҳнинг ҳукмини нега индамай қабул қилайлик?

Жавоби шуки, агар сиз Аллоҳнинг ҳукмини шундай сўзсиз ва тўлиғича қабул қилмасангиз, балки ақл-идрокингизни ишлатиб, бу ҳукм бекор ва бефойда ёки бу ҳукм адолатга хилоф десангиз, у ҳолда бунинг оқибати шу бўладики, сиз ақлингизнинг қулига айланасиз ва Аллоҳ таъолонинг қуллиги ва бандалигини тарк қилиб, ақлнинг қуллигига мубтало бўласиз. 

"Ислаҳий хутбаат" китобидан. 9-жилд, 100-бет. Абдулқаййум Комил таржимаси.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туфайл нима туфайли мусулмон бўлди?

116 13:40 28.01.2020

Худонинг қайси дини ҳақ?  (давоми)

355 23:00 27.01.2020

Худонинг қайси дини ҳақ?  (давоми)

317 22:30 27.01.2020

Худонинг қайси дини ҳақ?  

840 22:00 27.01.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод”

579 19:00 27.01.2020

Анонс: Шайх Рамазон Бутийнинг «Исломда жиҳод» китоби сайтимизда!

624 18:24 27.01.2020
« Орқага