Илм

Иймон ва Ислом

785

Иймон билан Ислом ҳақида Жаброил алайҳиссаломнинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан қилган савол-жавоблари машҳурдир. Жаброил алайҳиссалом сўрайди: “Ислом нима?” Муҳаммад алайҳиссалом жавоб берадилар: “Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад алайҳиссалом унинг элчиси эканига гувоҳлик беришинг, намоз ўқишинг, закот беришинг, Рамазон рўзасини тутишинг, ҳажга боришингдир”. Жаброил алайҳиссалом сўради: “Иймон нима?” Саййиди коинот жавоб бердилар: “Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, ўлгандан кейин тирилиб ҳисоб-китоб қилинишга, тақдирга, яъни ҳар қандай яхшилик ва ёмонлик Аллоҳнинг иродаси билан бўлишига ишонишингдир”. Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жавобларини тасдиқлаб, “рост айтдинг”, деди. Чунки Жаброил алайҳиссалом Лавҳул Маҳфуз ва ваҳий мавзуларида амин – ишончли эди. Муҳаммад алайҳиссаломнинг сифати эса Қуръон ифодаси билан айтганда:

“Ва у (сизларга келтираётган Қуръонни) ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас. У (Қуръон) фақат (Аллоҳ томонидан пайғамбарга) ваҳий қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳийдир” ("Нажм" сураси, 3–4-оятлар) (яъни, жаноби Пайғамбар дин хусусида қандай иршод қилсалар, албатта, у Аллоҳ тарафидан ваҳий орқали содир бўларди). Шунинг учун бу икки дин султонининг иттифоқи билан бир қоида қарор топди. Натижада, савол берувчининг саволи, эътироз билдирувчининг эътирози бартараф бўлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Покистон: янги экилган кўчатлар “исломга зид” деб қўпорилдими?

1373 08:00 11.08.2020

Шахматчи ва қори: Нобель мукофотини ким олди?

2785 15:30 08.08.2020

Шаҳодат калимасини айтиш фазилати

1282 07:30 05.08.2020

Япония мусулмонлари қабристон билан боғлиқ муаммога дуч келмоқда

957 08:04 03.08.2020

Ислом қонунчилиги икки қанотга эга... 

603 18:30 01.08.2020

Зайдул Хойрнинг ибратли ҳаёти...

774 19:06 29.07.2020
« Орқага