Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Жаҳон Ислом Лигаси раҳбарининг Франция мусулмонларига мурожаати

1759

Le Figaro нашрининг ёзишича, Жаҳон Ислом Лигаси Бош котиби Муҳаммад Aбдулкарим Aл-Исса "Биз доимо Франция мусулмонларини, шунингдек Францияда яшовчи мусулмонларни Франция Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва қадриятларини ҳурмат қилишга чақирдик. Бахтимизга, сиз билан бирга яшайдиган мусулмонларнинг аксарияти Францияни яхши кўришади. Француз жамиятидан алоҳида яшашни истаганлар ҳам мамлакат бирлигини ҳурмат қилишлари керак. Ҳеч ким яшашни истамаган жойда туришга мажбур эмас", дея таъкидлаган. Aл-Исса шунингдек, Франция президенти Макроннинг Франция имомлари миллий қўмитасини тузиш тўғрисидаги қарорини қўллаб-қувватлашини айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Париж Муҳаммад  алайҳиссаломнинг карикатураларини намойиш этган ўқитувчи ўлимидан сўнг, Макрон "Исломий сепаратизм"га қарши курашиш нияти ҳақида эълон қилган эди. Хусусан, расмийлар мамлакатдаги масжидлар учун имомларнинг ўқитилишини ўз назоратига олишни ҳамда мусулмонлар ибодатхоналари учун хорижий маблағлардан бош тортишни режалаштирмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Макрон айтади ҳам, қайтади ҳам: Франция Жазоирдан узр сўрамайди

941 09:23 21.01.2021

Франциялик мусулмонларнинг камситилиши бўйича БМТга шикоят йўлланди

662 12:31 20.01.2021

Насрония ўғлини Ислом марказига олиб келди

4120 16:40 18.01.2021

Le Moci: «Ўзбекистон – француз компаниялари учун янги Элдорадо» 

720 10:05 17.01.2021

Францияда масжидлар ёпиляпти

2065 15:00 16.01.2021

Макрон Эрдоғанга ярашишни таклиф қилди

2436 10:00 16.01.2021
« Орқага