«Жаҳон стандартидан фақат жарималарни эмас, одамларга муносабат ва ғамхўрликни ҳам ўрганайлик!»

17:40 03.06.2019 1047

Малайзиядаги университетларда баҳорги семестр тугади. Якуний имтиҳонлардан олдин талабаларга 2 ҳафта дам берилди. Ҳамма Ҳайит айёмига уйига қайтяпти. Нисбатан кичик университетимизда ўн икки минг талаба ўқийди. Охирги 2 кун ишдан қайтаётсам университет тўла автобус. Талабаларнинг ётоқхонасидан Малайзиянинг ҳар бир штатига қатнов йўлга қўйилган. Ким ташкиллаштирган хабарим йўқ, лекин шу нарсаларгача ўйлаб қўйилгани доим ҳайратга солади.

Ўзимизда эса, байрам олди вилоятга қайтадиган талабаларга раҳмим келади. Таксилар жуда катта нарх сўрашади, автобус, поездларга билет оламан десанг, кассага яқинлашиб бўлмайди.

Жаҳон стандартидан фақат жарималарни эмас, одамларга муносабатни, ғамхўрликни ҳам ўрганайлик.

Анвар Назруллаев

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!