Таҳлил

«Жамиятда қуръонни англаш таълими зарур»

832

Туркиялик ҳамкасбимиз Зиё Гундуз 25 йилдан бери Қуръони карим билан боғлиқ малакали тадқиқотлар ва таржималари билан танилган устоз Фотима Сероб Каромуллоҳ қизи билан, олима бошлаган “Қуръон сафарбарлиги” хусусида суҳбатлашди. Устоз олиманинг сафарбарлик ўқувига нафақат Туркиядан, балки бутун дунёдан Қуръонни севган, Аллоҳнинг Каломини ўқиб, ўрганишни истаган мусулмонлар иштирок этаётгани учун, хорижлик ҳамкасбимизнинг суҳбатини ўзбек муштарийларига ҳам илиндик. 

Йигирма беш йилдан бери араб тили, тафсир, Қуръон маъноси, балоғат дарслари бераётган, балоғат илми билан боғлиқ ўқув қўлланмалар ёзган, Қуръонни англаш ва уни ҳаётнинг асл моҳиятига айлантиришга ҳисса қўшиш учун “Туркча сўзлашадиганлар учун Қуръонни тушуниб ўқиш қўлланмаси 1 ва 2” китобларининг муаллифи, олима Фотима Сероб Каромуллоҳ қизи билан “Қуръон сафарбарлиги” дастури ҳақида суҳбатлашдик. 

— Устоз, “Қуръон сафарбарлиги” нима, шу хусусда ўқувчиларимизга тушунча бериб ўтсангиз, мамнун бўлар эдик.

— “Қуръон сафарбарлиги” бир кунда камида ярим соат Қуръон билан вақт ўтказиш режалаштирилган дастурдир. Бу ярим соат ҳам кунда бир жуъз Қуръон ўқиш фикридан келиб чиқди. 25 йилдан бери араб тили, тафсир, Қуръон маънолари, балоғат дарсларини ўтаман. Бироқ ўрганувчиларимнинг кунда бир жуъз Қуръон ўқиш стандартига мослаштирмагандим. Ўтган йили охирларида шогирдларимизнинг менинг даражамга етишиш учун нималарга эътибор беришлари хусусида савол беришганида, улар менингдек Қуръонни такрор- такрор ўқишлари кераклигини айтдим. Ўрганувчилар Қуръонни кўпроқ ўқишга эътибор беришларини айтишди. Қандай қилиб бир кунда бир жуъз Қуръон ўқиш дастурини уларнинг дарсларига халал бермайдиган тарзда самарали олиб бориш мумкинлиги хусусида ўйладик. Бир жуъз Қуръон ўқишнинг  ўртача жараёни ярим соат де ҳисобладик ва шу билан кунда ярим соат Қуръон ўрганиш сафарбарлигини мақсад қилдик.

Бунинг учун аввалроқ ҳофизлик учун изланиш ва ўрганиш жараёнларимни эсладим. Одатдаги услублар билан стандарт шаклда ҳофизликка эришолмадим. Аммо ҳар куни Қуръондан бир саҳифа тушуниб, англаб, тафаккур қилиб ўқиш ва ўқиганларимни шу кунги намозларимда такрорлаш билан икки йил давомида изландим. Бу изланиш асносида ёдлаган саҳифамни ҳар куни 99 бор ўқидим. Албатта, ўқиш жараёнида тушунарсиз туюлган, англашга қийналганим грамматик қоидалар, ҳаракатлар, маъно ва сўзларга дуч келдим. Уларни тушунмасдан ёдлаёлмаслигим учун ҳар хил тафсирлардан, турк тили ва араб тили грамматика китобларидан излашимга тўғри келарди. Боз устига бу ишларни чин дилдан ўзим истаб, меҳр билан бажарардим. Ўқиш жараёнида тушунмаган жойларимни бир неча марта ўқигач пайқардим. Қолаверса, борган сари тез ўқий бошладим ва ўрганишим ҳам осонлашди. Шуларни эслаб, ўрганувчилар ҳам шу услубдан фойдаланиши мумкинлигини ўйладим. Бунинг учун бир-биримизни кузатиш, ўрганиш жараёнида ёрдам бериш учун, ўқиш ва ўрганиш жараёнида тушунарсиз туюлган грамматик қоидалар, маъноси нотаниш сўзлар ёки тафсирлар ҳақида мушоҳада юритиш, фикрларимизни бўлишиш учун WhatsApp гуруҳи туздик.

Эбру Очиқкўз: «Ҳунар — Аллоҳнинг инъоми, банда ва роббиси орасидаги кўприкдир...»

Саид Чамлижа: «Масжидлар маҳалланинг юраги бўлиши керак!»

«Томошабинлар мени Термизий сиймосида эслаб юришини истардим» ёхуд Имом Термизий ҳақидаги фильм қандай яратилди?

Шу йил эса “Туркча сўзлашадиганлар учун Қуръонни англаб ўқиш” (“Türkçe Konuşanlar İçin Kuran'ı Anlayarak Okuma”) дарси учун кутганимиздан кўп мурожаатлар олинди. Энди келган ўрганувчиларга ҳам бу дастур ҳақида гапирган эдик, улар ҳам қатнашишни истади. Бизга қўшилганлар қариндошларини, қўни-қўшниларини, бошқа гуруҳлардаги дўстларини ҳам “Қуръон сафарбарлиги” гуруҳимизга қўшилмоқчилигини айтишди. Бу ҳолатда WhatsApp гуруҳи бизга тўғри келмай қолди. 256 иштирокчидан ортиғини қабул қилмайдиган WhatsApp гуруҳларимиз 5тага етгач, ҳар бирига бир хил маълумотларларни улашиш бироз қийинчилик туғдиришини ҳисобга олиб, бир гуруҳда 200 000 фойдаланувчини сиғдира оладиган Telegram дастурига ўтдик. Бир кунда бир саҳифани 1, 5, 10, 21 бор ўқиш билан иштирокчилар жамоаси бир ойда 25 саҳифани ўқишади. Ўқилган саҳифалар борасида маълумотлар баҳам кўрилади. Ой охирида ўқилмаган саҳифаларни ўқиб чиқиш учун 5 ё 6 кунлик танаффус берилади.  Бу сафарбарликка хоҳлаганлар хоҳлаган пайтида қатнашишии мумкин. Биз келган саҳифадан бошлаб Қуръонни ўқиб кетаверишади. Ой охирида танаффус берганимизда қолган саҳифаларни ўқишади.  Ёхуд бизнинг хатмимиз ниҳоялангач, қолган саҳифаларни ўқиб битиришга ҳаракат қилишади.

—  “Қуръон сафарбарлиги”дан мақсад нима?

—   Мақсадимиз — бизга берилган умрни қандай яшаш кераклигини таъкидлаган китобимиз Қуръон билан кўпроқ шуғулланиш ва Қуръони каримни англамоқдир. Бунинг учун бир кунда камида бир соат Қуръон билан вақт ўтказиш керак. Мақсадимиз уни ҳам аслини, ҳам маъноларини, ҳамда тафсирини ўқиш. Қуръон билан орамиздаги масофани олиб ташлаш, кунларимизни Қуръон билан нурлантириш, Аллоҳ биздан истаганидек яшашга ҳаракат қилиш. Бу билан охиратга тайёрланиш учун кунда камида ярим соат вақт ажратиш ва буни одат тусига айлантиришдир кўзда тутилган мақсад.

Албатта, биз, яъни шогирдларим ва мен бунинг учун кунимизнинг асосий қисмини ажратамиз. Ҳатто гуруҳ иштирокчилари орасида ҳам биздан кўпроқ вақт ажратаётганлар бор. Бу ҳақида бизга йўллаётган хабарларда айтишни унутмайдилар. Бир пайтлар қори бўлган, лекин вақт ўтиб шуғулланмагани учун хаёлидан фаромуш бўлган сафарбарларимиз ҳам бор. Бу василалик билан такрор ҳофизликларини ўрнига келтиридилар, иншааллоҳ.

—  “Қуръон сафарбарлиги” ичида қандай ўқиш-ўрганишлар бор?

—  Бу дастурга қўшилишни истаганларнинг қиладиган иши ўша куни биз гуруҳда улашган Қуръон саҳифасининг аслияти ва туркча маъносини камида бир бор ўқиши керак бўлади. Албатта, бу минимум мақсад. Истаганлар бундан ҳам кўп ўқишлари мумкин, ҳар хил маънолар ва тафсирларни ўқиш имкониятини ҳам қилишлари мумкин. Ўша кунги саҳифани ёки бир қисмини ёдлаши, ёдлаган оятларини намозларида ўқиши мумкин. Ҳар бир иштирокчи, ўз шароити, имконияти, истагига кўра бу ўрганишни шакллантириши мумкин.  Гуруҳ иштирокчилари кўпайиб, ҳар хил савиядаги ўрганувчилар ортгани  сари, улашиладиган маълумотлар ҳам кўпайди. Шунинг учун янада осонроқ ва қулайроқ йўлини қилиб блог очдик.  Тўғрироғи, мен блог саҳифам орқали мен дарсимга қатнашаётган ўрганувчиларим билан ўқиш ва ўрганиш борасидаги ҳиссиётларимни, ўйларимни, уларнинг эътиборидан четда қолаётган маълумотлар ва тавсияларни баҳам кўрмоқчи эдим. Лекин дарсларимизга дунёнинг ҳар нуқтасидан иштирокчилар қўшила бошлаганди, аввал режамизда бўлмаган ишга киришдик. Бу изланишда бизга ёрдам бераётган дўстларимиз билан ўша куни дарсимизда ўқилиши керак бўлган саҳифада эътиборни тортган маълумотлар, калималар, оятлар, бу оятларда келган балоға санъати каби қайдларни улашамиз. Ҳатто бир иштирокчимиз ўша кунги саҳифа хусусида ҳис-туйғуларини ҳам ёзади.  Бу қайдлар ўша саҳифанинг маъносини ёхуд тафсирини англашга ёрдам беради.

—  Қуръонни тушуниб, тафаккур билан ўқиш учун қандай йўл ёки услуб излаяпсиз?

—  Қуръонни англаб ўқиш учун арабчасининг ёнида албатта маънолари ва тафсирдан фойдаланиш керак. Аслида бунинг учун араб тилини ўрганиш ҳам керак бўлади. Араб тилини ўрганиш бизга ўргатилдагидек қийин эмаслигини "Туркча сўзлашадиганлар учун Қуръонни англаб ўқиш қўлланмаси 1 ва 2" китобларида кўрситишга ҳаракат қилдик. Уч йилдан бери бу қўлланмалар асосида таълим бермоқдамиз ва шукр, самарасини кўряпмиз.   Шу ўринда, бу китоблар фақат Қуръонни бироз бўлса-да англаб, севиб ўқиш учун тайёрланганини эслатиб ўтмоқчиман. Бу китобни ўқигач, Қуръонни  яна-да яхшироқ англашини, араб тили бизга айтилганидек қийин тил эмаслигини кўрган ўрганувчилар кучли иштиёқ билан араб тилини ўрганмоқдалар.

—  Қуръон илмлари билан шуғулланадиган олима сифатида нима деб ўйлайсиз, жамиятимизда Қуръон тафаккурини қандай ортириш мумкин?

—   Жамиятда Қуръон тафаккури учун таълим зарур. Аслида бугун бунинг учун имкониятлар жуда кўп. Лекин кўпчилик бу ҳолатда умидсизликка тушгандек. Араб тилини ўқитиш тизимини янгилаш керак деб ўйлайман. Мен аниқ бир таълим олган ўқитувчи ёки таълим мутахассиси эмасман. Лекин севганим, Қуръонга меҳр-муҳаббатим кучлилиги учун 25 йилимни араб тили ва Қуръон  илми билан ўтказдим. Бу тажрибамдан келиб чиқиб, ўз услубим ва бошқа таълим мутахассислари билан ҳамкорлик қилиб ниҳоятда оддий ва кўзланган самарадорликка йўналтирилган араб тили ўқитиш тизимини яратишга ишонаман.

—  “Қуръон сафарбарлиги”га рағбат ва қизиқиш қай даражада?

—  Алҳамдуиллаҳ, ўрганувчиларимизга мўлжалланган бу тизимнинг талабгорлари кўп бўлди. Аслида фақат аёл-қизлардан иборат гуруҳ тузгандек, кейинчалик эркаклар учун ҳам гуҳур очдик. Блогимиз ҳамма учун ҳар доим очиқ. Ҳозир гуруҳлариимизда 4145  аёл-қиз, 151 эркакдан иборат иштирокчи сафарбарларимиз бор. Уларнинг ҳар бири биз учун ниҳоятда қадрли.

—  Устоз, биз учун вақт ажратиб саволларимизга жавоб берганингиз учун миннатдорчилик билдирамиз!

—  Сизларга ҳам ташаккурлар!

 

Суҳбатдош: Зиё Гундуз

Таржимон: Умида Адизова

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Йўловчи»нинг мақсади илм, яъни нур улашиш...»

1689 14:00 12.11.2019

Эбру Очиқкўз: «Ҳунар — Аллоҳнинг инъоми, банда ва роббиси орасидаги кўприкдир...»

583 10:00 23.10.2019

«Томошабинлар мени Термизий сиймосида эслаб юришини истардим» ёхуд Имом Термизий ҳақидаги фильм қандай яратилди?

1019 19:00 17.10.2019

Саид Чамлижа: «Масжидлар маҳалланинг юраги бўлиши керак!»

1201 16:05 29.08.2019

Малайзияда ўтказилган Қуръон мусобақасида иштирок этган қория Муфаззала Сайдалиева билан суҳбат

1517 14:00 30.04.2019
« Орқага