Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Жамоат транспортлари қачон ислоҳ қилинади?

1297

Бугун “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот хизмати жорий йилнинг 25 сентябрида, 155-сонли йўналишда ҳаракатланувчи ҳайдовчи «Машинасозлар» бекатида автобус ичида бўлган йўловчи аёл «оралиқ бекатда кўп туриб қолдинг» деган эътирозига нисбатан қўполлик билан жавоб қайтаргани акс этган видео юзасидан расмий баёнот берди.

Ушбу баёнотда келтирилишича, мазкур ҳолат юзасидан тезкор суриштирув ишлари ўтказилган, «Автосантранс-сервис» МЧЖ раҳбарияти томонидан йиғилиш ўтказилиб, ҳайдовчининг ўз хизмат вазифаси давомида йўловчини ҳақоратлагани, йўналишда уяли алоқа воситасидан фойдалангани ва карантин қоидаларига амал қилмасдан тиббий ниқоб тақмаганлиги каби қоидабузарликларни амалга оширгани учун вақтинча ҳайдовчилик вазифасидан четлатилган. Бўлиб ўтган ҳолат тегишли тартибда таҳлил қилиниб воқеага аниқлик киритилганидан сўнг мазкур ҳайдовчининг ҳайдовчиликка лойиқлик масаласи кўриб чиқилиши белгиланган.

Шунингдек, барча ҳайдовчилар билан йўловчиларни хавфсиз ташиш ва уларни ўз манзилларига соғ-омон етказиб қўйиш энг олий мақсадимиз эканлиги, йўловчилар билан хушмуомалада бўлиш, хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш ва карантин қоидаларига амал қилиш юзасидан яна бир бор тушунтириш ишлари олиб борилиб, ҳайдовчилар устидан назорат кучайтирилган. Лекин Тошкент шаҳрининг деярли барча йўналишда ҳаракат қилувчи автобуслар сонини кўпайтириш, замон талабига жавоб бермайдиган автобуслар ўрнига янгисини қўйиш ҳақида бир оғиз ҳам сўз айтилмаган. Бор айбни ҳайдовчига ағдариб қўйилгани ачинарлидир. Ахир ҳайдовчи ҳам ҳар бир автобус оралиғидаги вақтни ўзи белгиламаса керак? Тўғри, шофёрда ҳам айб йўқ эмас. 

Ҳайдовчининг ниқоб тақмаганлигига келсак, ундан ниқоб тақишни талаб қилган масъуллар нега йўловчиларни автобусда белгиланган сиғимдан ортиқча бўлишига бефарқ қарайди? Баённомада «карантин қоидаларига амал қилиш юзасидан яна бир бор тушунтириш ишлари олиб борилиб, ҳайдовчилар устидан назорат кучайтирилди», дейилади. Назоратни кучайтиришдан аввал шунга яраша шароит қилиб бериш керак эмасми?

Баёнотда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ аҳолидан агарда шу каби ҳолатлар кузатилган тақдирда 1062 ишонч рақамига ва [email protected] орқали мурожаат қилишини хамда автобус ҳайдовчиси амалга ошираётган қоидабузарликни суратга олиб автобус рақамини “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ юборишини сўрамоқда.

Нурбек Ғофуров

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эмланмаган саудияликларнинг ҳаракатланиши чекланади

1030 10:25 28.07.2021

Пойтахтга кириш ёпилгач, ишлайдиганлар учун автобус қатновлари ташкил этилди

888 09:54 28.06.2021

Бишкекда жамоат транспорти фаолияти тўхтатилади

1261 23:00 21.03.2020

Жамоат транспортида истеъмолчилик ҳуқуқи бузиляптими?

729 18:30 27.02.2020

Дунёда илк бор: Люксембургда жамоат транспорти текин бўлади

1618 16:00 24.02.2020
« Орқага