Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Жамол Қошиқчи туфайли АҚШ ва Саудия ўртасига совуқчилик тушадими?..

692

The Washington Post нашрининг ёзишича, журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши бўйича суриштирув натижаларининг эълон қилиниши ортидан АҚШ ва Саудия Арабистони ўртасига совуқчилик тушиши мумкин.  

Президент Жо Байден маъмурияти суриштирув натижаларини яқин кунларда эълон қилиш ниятида. Ҳисоботда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмоннинг ушбу қотилликда қўли борлиги – журналистни ўлдиришга айнан у буйруқ бергани ҳақида маълумотлар бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.  

Ўтган йилнинг 7 сентябрида Саудия Арабистони суди Жамол Қошиқчини ўлдиришда айбдор деб топилган саккиз кишини узоқ йилга озодликдан маҳрум этди. Улардан беш нафарига аввалроқ ўлим жазоси тайинланган эди. 

Эслатиб ўтамиз, журналист Жамол Қошиқчи 2018 йилнинг 2 октябрида Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консуллигида ўлдирилган. У консулликка уйланиш учун керакли ҳужжатларни олиш мақсадида келган эди. Саудия Арабистони ҳукуматини танқид қилиб келган жуналист The Washington Post нашрининг ҳамкорларидан бири бўлган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Садақа ёмон ўлимдан сақлайди

87 03:35 06.05.2021

Юздаги тукларни теришнинг ҳукми

815 23:00 05.05.2021

Журналист суд жараёнига аралаша олмайди

273 22:30 05.05.2021

Бельгия: эронлик дипломат бўйича суд ҳукми кучга кирди

337 22:00 05.05.2021

Мусулмон бўлмаган полициячи Рамазон ойида рўза тутади

543 21:30 05.05.2021

Буркина-Фасо, Яман ва Жанубий Судан очарчилик гирдобида

369 21:00 05.05.2021
« Орқага