Янгиликлар

Жамол Қошиқчининг оиласи қотилларни кечирди

532

Ваҳишийларча ўлдирилган саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ўғли Салоҳ Твиттердаги саҳифасида унинг оиласи отасининг қотилларини кечирганини маълум қилди. Шунингдек, у отаси 2015 йилда ёзиб қолдирган оятни ретвитлади: “Агар сен мени ўлдириш учун қўл кўтарсанг, мен сени ўлдириш учун қўл кўтармасман. Мен, албатта, оламларнинг Робби Аллоҳдан қўрқаман” (“Моида”, 28). 

Журналист Жамол Қошиқчи 2018 йилнинг 2 октябрида Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консуллигига кириб кетганича қайтиб чиқмаган. Риёз журналистнинг ўлимини икки ҳафтадан кейингина тан олди. Саудия Арабистони ҳукуматини танқид қилиб келган Қошиқчининг ўлдирилишига валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмоннинг қўли борлиги ҳақидаги гап-сўзлар тарқалган, бироқ шаҳзоданинг ўзи буни рад этган. 

Саудия Арабистонида Жамол Қошиқчининг ўлимида айбдор деб топилган беш киши ўлим жазосига ҳукм қилинди, уч киши узоқ йилларга озодликдан маҳрум этилди. Яна бир гумондор – валиаҳд шаҳзоданинг собиқ маслаҳатчиси Сауд ал-Каҳтоний озодликка чиқарилди.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жамол Қошиқчининг ўлими билан боғлиқ янги тафсилотлар

6536 23:30 20.04.2020

Қошиқчининг ўлимида гумон қилинган 20 саудияликни умрбод озодликдан маҳрум этиш сўралди

887 23:30 25.03.2020

Саудия Арабистони 2019 йилда неча нафар кишини қатл қилгани маълум бўлди

3693 21:00 14.01.2020

БМТ Жамол Қошиқчи иши бўйича: “Суд эмас, пародия”

972 11:30 24.12.2019

Жамол Қошиқчининг ўлимида айбдор деб топилганлар ўлим жазосига маҳкум этилди

1180 20:41 23.12.2019
« Орқага