Янгиликлар

Жангарилар халифа Умар ибн Абдулазизнинг қабрини таҳқирламоқда

3818

Эрон шиалари тарафдори бўлган жангарилар Суриянинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Идлиб вилоятига босқинчилик ҳаракати уюштирди, у ерда маълум бўлишича, Умавийлар халифаси Умар бин Абдулазиз дафн этилган жой бўлган. Улар унинг қабрини очиб, қолдиқларини номаълум томонга олиб кетишган. Бу ҳақда Daily Sabah хабар бермоқда.

Сешанба куни ижтимоий тармоқларда Асад режими тарафдорлари саҳифаларида эълон қилинган видеода шиа жангарилари Маарат-ан-Нўман шаҳри яқинидаги Дейр Шарқи шаҳрида қабрни қандай қилиб қазиб, суяк қолдиқларини олишгани кўрсатилган.

Бошқа видеода қабр аллақачон очиқ ва бўш бўлганлиги кўрсатилган. Қолдиқларнинг қаерда дафн этилгани тўғрисида маълумот олинмади.

Феврал ойида Башар Асад кучлари шаҳарни эгаллаб олишгач мақбара жойлашган туманни атрофи билан ёқишган, ва  кўп жойга моддий зарар етказганлар.

Эслатиб ўтамиз, Умар ибн Абдулазиз Умавийлар сулоласининг саккизинчи халифаси эди. Мусулмон тарихий урф-одатларида у қисқа ҳукмронлигида адолатга содиқлиги учун Исломнинг бешинчи солиҳ халифаси сифатида танилган.

Турк консулининг қотилини авф этиш тўғрисидаги қарор рад этилди

Трамп ижтимоий тармоқларнинг “қулоғини чўзиб” қўймоқчи

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон генерали Сулаймонийнинг ўлдирилиши ноқонуний бўлганми?

757 08:00 08.07.2020

Оятуллоҳ Али Ҳоманаий: Эрон Фаластин халқини қўллаб-қувватлашдан воз кечмайди

480 17:00 07.07.2020

Эрон ядровий иншоотидаги портлашни Исроил уюштирган(ми?)

683 10:44 07.07.2020

Эрон АҚШ санкциялари устидан Халқаро судга мурожаат қилди

486 14:10 06.07.2020

Теҳронда портлаш 19 кишининг умрига зомин бўлди

417 13:26 02.07.2020

Эронда коррупциячиларнинг қўлини кесиш таклиф қилинди

531 13:51 29.06.2020
« Орқага