Жаннат боғин ажиб райҳони

10:42 10.05.2019 461

Бисмирраҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳга чексиз ҳамдлар,Расулуллоҳга беадад салоту саломлар бўлсин

 

 Жаннат боғин ажиб райҳони,

Улуғ Нурнинг покиза қони.

Онасининг жисм аро жони,

Расулуллоҳ ўғли Иброҳим.

 

Отанг сенга исм қўйдилар,

“Нурли парчам”- дея суйдилар.

Ҳидларингга қониб тўйдилар,

Расулуллоҳ ўғли Иброҳим.

 

Яшин мисол келдинг жаҳонга,

Сенга боққан чўмиб хуш онга.

Ҳамдлар айтмиш Буюк Раҳмонга,

Расулуллоҳ ўғли Иброҳим.

 

Таслим этиб азиз жонингни,

Йиғлатдинг-ку отажонингни.

Фирдавс этсин Ҳақ маконингни,

Расулуллоҳ ўғли Иброҳим.

 

Жаннатларда шодон юргайсан,

Яратганни унда кўргайсан.

Отанг ила мангу тургайсан,

Расулуллоҳ ўғли Иброҳим.

 

Муҳаммад Бобур Мўмин

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!