Таҳлил

Жаннатда уйингиз бўлишини хоҳлайсизми?..

323

Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Кимки Аллоҳ учун каптар тухум қўядиган жойдек ёки ундан-да кичикроқ бўлган бир масжид қурса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй бино қилади” (Ибн Можа ривояти).

Аҳли илмлар мазкур ҳадиснинг шарҳида айтишларича, ҳадисдаги “каптар тухум қўядиган жойдек ёки ундан-да кичикроқ бўлган масжид” деган сўз масжид қуриш нақадар улуғ ва савобли иш эканлигини англатиш учун мажоз ва муболаға тарзида айтилган. Ваҳоланки, одатда каптар тухум қўядиган жойдек кенгликда масжид бўлмайди. Яъни қай бир инсон ниҳоятда кичик бўлса ҳам, лекин кириб намоз ўқиса бўладиган бирорта масжид қурса, Аллоҳ у инсонга жаннатда уй бино қилади.

Бошқа бир тоифа уламолар эса ҳадисда зикр қилинган “каптар тухум қўядиган жойдек” деган сўз масжид қуришда иштирок этиш савоби улуғлигига ишора қилади, дейдилар. Яъни, масалан, бирор масжидни қуриб битиришда кўплаб кишилар, усталар, ишчи ва хизматчилар, масжид қурилишига қўлдан келганча ўз ҳиссасини қўшиб, молиявий ёрдам берган саховатпеша инсонлар иштирок этади. Агар уларнинг ҳар бирининг иштироки ва меҳнати қурилган масжиднинг ҳажмига бўлиб юборилганда ҳар бирига каптар тухум туғадиган жойидек катталикдаги майдон тўғри келган бўлса ҳамки, уларнинг ҳар бирига, иншоаллоҳ, ҳадиси шарифда ваъда қилинган мукофот тегади. Улар учун жаннатларда уйлар бунёд этилади.

Ушбу муҳташам масжид, иншоаллоҳ, Сиз азизларнинг ёрдамингиз билан суратдаги ҳолга келтирилади. Тарихий Ачаобод маҳалласида жойлашган мазкур масжид жуда ҳам муҳим ўринни эгаллаган. Яқин атрофда бошқа масжид йўқлиги учун жуда ҳам керакли ўринга тушган.

Аммо ҳозирда масжид қайтадан қуриш учун бузиб ташланган ва маълум муддатдан бери мазкур масжидга ўрганган кўп сонли намозхонлар жамоат намози масаласида бирмунча қийинчиликларга дуч келмоқда. Аммо масжидимиз суратдагидек, кенг ва муҳташам ҳолга келиши ҳақидаги ўйларимиз мазкур муваққат қийинчиликни унуттириб қўймоқда.

Аллоҳ таолодан ёлбориб, умид қўлларини очиб сўраймизки, дилга яқин масжидимиз тез фурсатда Ўзининг фазлу марҳамати ила энг гўзал кўринишда қайта қад кўтарсин ва яна юртдошларимиз қалбига нур ва сурур олиб киришдек улкан хизматларни давом эттирсин.

Масжидимизни қуришда бош-қош бўлаётган барча раҳбар шахслар, маҳалла раислари, масжид мутасаддилари ва билхосса имом-домламиз ҳурматли Абдуллоҳ Йўлдошевга Аллоҳ таолодан куч-қувват ва мадад сўраб қоламиз.

Азизлар, бу Сизнинг масжидингиз, бизнинг масжидимиз ва иншоаллоҳ, Сиз азизларимизнинг ёрдамлари билан юртимиз файзига файз қўшадиган, Аллоҳнинг раҳматлари ёғилишига сабаб бўладиган, шаҳримизга яна ҳам баракот берадиган, ўзидан омонлик, хотиржамлик ва нур таратадиган бир маскан бўлажак.

Бас, шундай экан, бундай муборак уйнинг, Аллоҳ уйининг иншо этилишига ўз ҳиссамизни қўшайлик!.. Шояд ўзимиздан бир садақаи жория қолдирсак, шояд жаннатларда ўзимиз учун қасрлар бунёд этилишига сабаб бўлсак!..

Ушбу хабарни тарқатиб, савобга шерик бўлишни унутманг.

Хабарни "#Исломобод_масжидига_ҳиссамизни_қўшайлик" хэштеги остида тарқатсак, яна ҳам яхши бўлади, иншоаллоҳ

* * *

“Исломобод” жоме масжиди қурилишига ўз ҳиссангизни қўшинг!

Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Ачаобод маҳалла, Сағбон кўчаси, 244-уй

Телефон қилиб боғланиш учун:

Абдуллоҳ домла: 99 0077799

Муҳаммаджон (прораб): 99 0556633

Рустам ака (мутавалли): 98 3123838

* * *

Масжид қурилиши учун пул жўнатиш:

Пайнeт (Uzmobile):

99 0556611

99 0556622

99 0556633

* * *

Click, Payme:

8600 0604 2270 7688 11/24

Юлдашeв Абдулло (UzCard)

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Наманганлик Бегзодбекка жиддий операция учун маблағ зарур

205 14:30 07.12.2019

«Энг зўр кадрларни фаришталар олиб бўлган...»

1310 08:00 23.11.2019

Аллоҳнинг байти обод бўлишига ўз ҳиссангизни қўшинг!

199 15:00 19.11.2019

Оққондан азият чекаётган 18 ёшли йигитга ёрдам берайлик

248 18:49 13.11.2019

Татаристонда мадраса талабаларига бепул таом тарқатиляпти

266 15:00 24.10.2019
« Орқага