Илм

«Эй иймон келтирганлар! Сабр қилинг. Сабр ила ғолиб келинг»

604

Аллоҳ таоло: “Ўша нарсаларингиздан яхшироғининг хабарини берайми?! – деб айт. Тақво қилганларга Роббилари ҳузурида остидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар бор. Унда абадий қолурлар. Покиза жуфтлар ва Аллоҳ тамонидан розилик бор. Ва Аллоҳ бандаларни кўриб турувчидир. Улар: Роббимиз, албатта, биз иймон келтирдик, бизнинг гуноҳларимизни мағфират қилгин ва дўзах азобидан сақлагин, дейдиганлардир. Сабр қилувчилар, содиқлар, доимий тоат қилувчилар, нафақа қилувчилар ва саҳарда истиғфор айтувчилардир”, деб марҳамат қилади. ("Оли Имрон" сураси, 15-17-оятлар)

Инсон жаннатни ҳосил қилмоқлиги учун, энг аввал унга “Иймон” лозим бўлади, бундан сўнг Аллоҳ таолодан гуноҳларни кечиришлигини сўрашлик ва дўзах азобидан поноҳ тилаш лозимдир.

Иккинчи эса нарса бу “Сабр”дир. Ислом амалларида сабр ўзига ҳос аҳамиятга эгадир, шунинг учун мазкура оятда энг аввал сабрни зикр қилинмоқда. Қуръони Кариймда ўнлаб ўринларда сабрни зикри ўтади ва ҳадис шариф ҳам сабрни баёни ила тўлиб тошгандир. Бундан эса бизга сабрни ниҳоятда ўлкан ва аҳамиятга молик амал эканлиги маълум бўлади.

Сабр ўзи нима? Сабр: Бу арабий сўз бўлиб, тўҳтатмоқ, тиймоқ, чекламоқ маъноларини англатади. Шаръий истилоҳ (термин)да гуноҳлардан тийилмоқни сабр дейилади. Аллоҳ таоло "Оли Имрон" сурасида: “Эй иймон келтирганлар! Сабр қилинг. Сабр ила ғолиб келинг. Курашга бел боғлаб туринг. Аллоҳга тақво қилинг. Шоядки ютуққа эришсангиз”, дейди. (200-оят)

Ҳуллас, жаннат неъматларини ҳосил қилмоқни истовчи ҳар-бир банда Аллоҳ таолонинг хукмлари олдида ўзини тўхтатмоқ ва Унинг хукмларини поймол қилишдан тийилмоқни номини сабр деб аталади ва бу эса салмоқли ишдир. Бунга ҳар инсонни ҳам тоқати етавермайди, балки иродаси кучлиларгина қила оладиган амалдир. Аллоҳ таоло яна "Оли Имрон" сурасида: “Агар сабр қилсангиз ва тақво қилсангиз, албатта, бу салмоқли ишлардандир”, дейди.(186-оят)

Ҳадиси шарифда “Сабр нурдир” дейилади. Агар, инсон ўзида ана шу нурни ҳосил қила олса, унинг ҳаёти порлоқ бўлади ва у истаган ниятига етиши мумкин, лекин сабр қилмоқ енгил ишлар сирасига кирмайди. Унинг учун инсон озгина машаққат чекишга тўғри келади. Ҳадиси муборакда: “Ким сабр кўрсатса, Аллоҳ таоло сабрни унга шиор қилиб қўяди” дейилади. Сабрни касб қилмоқ учун аввало киши ҳимматли бўлиши, сўнг сабрга кўникма ҳосил қилмоғи ва ўзида малака пайдо қилиши лозим ва шундан кейингина унинг хаёти нурга тўлиб, “Ўша нарсаларингиздан яхшироғининг хабарини берайми!? – деб айт. Тақво қилганларга Роббилари ҳузурида остидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар бор. Унда абадий қолурлар. Покиза жуфтлар ва Аллоҳ тамонидан розилик бор. Ва Аллоҳ бандаларни кўриб турувчидир”, ояти каримасидаги ўлкан ваъдага муяссар бўладилар... Амийн.

Ҳазрат Саид Аҳмад Полонрурий (Илмий хутбалар, китоби 1-жилд)

Акмал Абдураҳмон таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аллоҳга етишнинг икки қаноти

525 15:05 26.08.2019

Бугунги жума мавъизаси билан танишинг

1133 09:47 16.08.2019

Ўкинманг! Чунки сиз олқишга лойиқ ишлар қилиб қўйгансиз

498 10:05 08.08.2019

Мусибатга сабр қилиш, машаққатни кўтариш нажот ва саодат йўлидир

388 10:00 23.07.2019

Бошингизга ташвиш тушганида, ҳаётнинг икр-чикирлари сизни домига тортганда...

855 16:00 10.06.2019
« Орқага