Янгиликлар

Жаннатга киришга сабаб бўлувчи амаллардан бири

1153

Таҳоратдан сўнг алоҳида ўқиладиган 2 ракъат ёки насиб бўлганча нафл намоз ўқишнинг фазилати ҳақида.

Жаннатга етакловчи амаллар кўп. Улардан бири ҳақида қуйидаги ҳадис билан танишгач, билиб оласиз. 

Aбy Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (бомдод намози олдидан) Билол розияллоҳу анҳуга:

«Эй Билол! Менга ўзингнинг Исломда қилган энг умидли ишингни айтиб бер, чунки мен жаннатда шундоқ олдимда пойабзалинг товушини эшитдим», - дедилар. У: «Менинг наздимда энг умидли амалим – кеча ё кундузнинг қайси пайтида таҳорат олсам ҳам, албатта ўша таҳоратим билан насиб бўлганча намоз ўқийман», - деди» (Муттафақун алайҳ).

Бу ҳадис мазмунидан маълум бўладики, мўмин киши таҳорат қилиб ва ундан сўнг 2 ракъат ёки қодир бўлганича нафл намоз ўқиши энг яхши амаллардан экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ибратли амалнинг мукофоти ҳақида, гарчи Билол розияллоҳу анҳунинг ўзи билмаса ҳам, лекин шу амали орқасидан унинг жаннатдан умидворлиги ҳақидаги хушхабарга ишора қилганлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу башоратлари нафақат Билол розияллоҳу анҳуга, балки барча мўмин-мусулмонларга тегишлидир. 

Бир оёғи Жаннатда бўлган Зубайр

Уламоларнинг шарҳларига кўра, бу ривоят Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тушларида аён бўлганини ҳисобга олиб, таҳорат намози 5 вақт намозлар каби фарз қилинмаган бўлиб, уни доим ўқиб юрилмаса ҳам гуноҳ саналмайди. Бироқ, у юқорида таъкидлаганимиздек, нафл ибодатлар сирасига кириб, уни адо этиб юрувчилар охиратда катта ажр-мукофотларга эришадилар, инша Аллоҳ. 

Эслатма: Таҳорат намозини ўқишни дилдан ўтказиб ният қилинади.  Ушбу намоз ҳам худди 2 ракъат суннат намозига ўхшаб ўқилади

Валлоҳу аълам.

Дониёр ФАЙЗ

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон бўйлаб таҳоратхона ва намозхоналар қурилади

3898 17:00 13.02.2020

Когондаги вокзалда намозхона бор, таҳоратхона эса...

786 15:20 22.01.2020

Жавробга маҳс тортиш...

1491 10:20 21.01.2020

“Бошқа фатво бермайман...”

1620 09:20 09.01.2020

Швециялик профессор: “Таҳоратли мусулмонлардан нур тарқалади...”

9997 07:40 09.01.2020
« Орқага