Жаннатга муштоқ – яхшиликларга шошади

09:30 16.01.2019 595

"Гуноҳдан тийилиш учун озгина сабр қилишинг жаҳаннамнинг кўп азобига сабр қилишингдан енгилроқдир. "Дарҳақиқат, жаҳаннам азоби кетмас, мангу (азоб)дир" ("Фурқон" сураси, 65-оят). Тоатда озгина сабр қилишинг сенга доимий неъматдан иборат туганмас роҳатни олиб келади.

Эй Одам фарзанди! Сенинг ризқингни ўзгага едиришдан аввал сени кафолатлаб қўйганимга аниқ ишонч ҳосил қилишинг лозим. Сендан кечишимдан олдин дунёдан кеч! Ҳисоб куни савобларинг йўқолишидан олдин шубҳалардан халос бўл. Қалбингни охират зикри билан обод қил, чунки сенинг қабрдан бошқа масканинг йўқ.

Эй Одам фарзанди! Жаннатга муштоқ киши яхшиликларга шошади, дўзахдан қўрққан киши ёмонлиқдан тийилади. Кимки нафсини шаҳватлар (дунё истаклари)дан қайтарса, олий даражаларга эришади”.

Қирқ ҳадиси қудсий
Имом Ғаззолий

Манба: Fitrat.uz

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!