Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Жаннатий ўн саҳоба: Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу (63-қисм)

560

САҲОБАЛАР ПЕШҚАДАМИ

Ашараи мубашшарага кирган Абу Муҳаммад Абдураҳмон ибн Авф Абу Авф Қурайший Зуҳрий розияллоҳу анҳунинг жоҳилият давридаги исми Абдул Каъба эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни Абдураҳмон деб ўзгартирганлар. Абдураҳмон милодий 580 йили туғилган. Абу Бакр Сиддиқнинг иршоди билан мусулмон бўлган. Маккалик илк саккиз мусулмоннинг (Хадичадан кейин) бешинчиси эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам сулолалари билан бешинчи отада (Ҳакамда) бирлашади. Абдураҳмон аввал Ҳабашистонга, кейин Мадинага ҳижрат қилган. Бадр, Уҳуд, Ҳандақ ва бошқа барча ғазотларда Расули акрам билан ёнма-ён қатнашган. Тижорат билан шуғулланиб, ниҳоятда бой-бадавлат бўлган ва мол-дунёсининг катта қисмини мусулмонларга тарқатган, ғозийларга васият қилган. Халифаликка лойиқ номзодлардан бўлишига қарамай, буни хоҳламай ҳакамлик қилиб, ҳазрат Усмонни халифа этиб сайлаган. Расули акрамдан 65 та ҳадис ривоят қилган. Ҳижрий 32 (милодий 655) йили Мадинада вафот этиб, Бақиъ қабристонига дафн қилинган.

МАШҲУР СИЙМО

Муаррихларнинг ёзишича, Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу Фил йилидан ўн йил кейин дунёга келганлар, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўн ёш кичик бўлганлар. У киши узун бўйли, гўзал юзли, оқ-қизғиш рангли киши бўлганлар. Кўзлари катта-катта, лаблари  қизил эди. Сочлари қулоқларидан пастга тушиб турар эди. Кафтлари катта, панжалари йўғон эди. Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу ёшликларидан турли ёмонликлардан мусаффо ҳолда ўсдилар. У киши тўғрисўз, оқил ва ўткир фикрли киши сифатида тарбия топдилар. Ибн Авф жоҳилият ишлари ва одатларига эътибор бермас, ўша даврда хамрни ўзига ҳаром қилган оз сонли кишилардан бири эдилар. Яна муаррихлар Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу саҳобийларнинг пешқадамларидан бўлганини ёзишади:

У киши Исломга биринчи бўлиб кирган саккиз мусулмоннинг бири эди…

У тириклигидаёқ жаннат башорати берилган ўн саҳобанинг бири эди…

У Умар ибн Хаттоб халифаликка сайланаётганда олти шўро аъзоси сафида бўлган эди…

У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам ҳаётликларида Мадинада фатво бера оладиганларнинг бири эди…

У кишини жоҳилият пайтида Абдуамр деб аташарди. Мусулмон бўлганларида Фахри коинот алайҳиссалом Абдураҳмон деб исм қўйдилар. Шундай қилиб, у киши Абдураҳмон ибн Авф номи билан Ислом тарихида машҳур сиймолардан бирига айландилар…

Ибн Асокир Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳунинг Исломга киришлари қиссасини у кишидан қуйидагича ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар этиб юборилишларидан бир йилча олдин Яманга сафар қилдим. Аскалон ибн Авокин Ҳимайрий ҳузурига тушдим. У узоқ умр кўрган катта шайх эди. Қачон Яманга борсам, унинг уйига тушар эдим. У мендан Макка, Каъба ва Замзам ҳақида сўрар эди. У менга “Орангиздан хабари тарқаган, зикри ёйилган киши чиқдими? Сизлардан бирингиз сизнинг динингизни инкор қилдими?” дер эди. Мен эса “йўқ” дер эдим ва унга Қурайшнинг баъзи шарафли кишиларининг исмларини айтар эдим. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам юборилишларидан олдинги келишимда у жуда ҳам заифлашиб қолган экан. Қулоғи ҳам оғирлашибди. Мен уникига тушдим. У менга “Эй қурайшлик, насабингни айт”, деди. “Мен Абдураҳмон ибн Авф ибн Абдул Ҳорис ибн Зуҳра”, дейишим билан “Етарли! Эй Зуҳралик, мен сенга бир башоратни айтайми? У сенинг учун тижоратдан кўра яхши!” деди. “Айт!” дедим. “Сенга ажойиб хабар айтаман. Сенга рағбат қилинадиган башорат бераман. Аллоҳ азза ва жалла биринчи ойда сенинг қавмингдан набий юборди. Уни Ўзига сафий деб рози бўлди. Унга китоб нозил қилди. Унга савоб ҳам жорий қилди. У санамлардан қайтаради, Исломга чақиради. У ҳаққа амр этиб, уни ўзи қилади. У ботилдан қайтариб, уни ўзи қилмайди”, деди. “У кимдан ўзи?” дедим. “У Бани Ҳошимдан. Сизлар уларнинг тоғалари бўласизлар. Эй Абдураҳмон, тезда қайт! Сўнгра бориб, унга ёрдам бер ва уни тасдиқ қил!” деди. Сўнгра қария Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ўқиб бериш учун бир неча байтларни ўргатди. Мен ҳожатларимни битириб, Маккага келдим. Сўнгра Абу Бакрга йўлиқдим. У менинг дўстим эди. Мен унга Ҳимайрийдан эшитган хабарни айтиб бердим. У “Муҳаммад ибн Абдуллоҳни Аллоҳ Ўз бандаларига пайғамбар этиб юборди. Сен у кишининг олдига бор”, деди. У зотнинг олдиларига борсам, Хадича розияллоҳу анҳонинг уйида эканлар. Мени кўришлари билан кулдилар ва “Хулқли юзни кўрмоқдаман ва унга яхшиликни умид қилмоқдаман”, дедилар. Шунда мен шаҳодат келтириб, мусулмон бўлдим. Сўнгра у зотга Ҳимайрийнинг шеърини ўқиб, хабарини айтиб бердим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Бир қанча менга имон келтирганлар борки, улар мени кўрганлари йўқ. Бир қанча мени тасдиқ қилганлар борки, улар ҳузуримда ҳозир бўлганлари йўқ. Ўшалар биродарларимдир” дедилар”.

Абдураҳмон ибн Авф Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Арқамнинг ҳовлисига кирмасларидан олдин, Абу Бакр Сиддиқдан икки кун кейин мусулмон бўлганлар. Бошқа саҳобалар каби у кишининг бошидан ҳам кўп машаққат ва қийинчиликлар ўтди. Бироқ барча синовларга мардона дош бериб, чин имон соҳиби эканларини тасдиқладилар. Бошқа мусулмонлар қатори Ҳабашис тонга сафар қилдилар. Пайғамбар алайҳиссалом ва асҳобларига Мадинага кўчишга изн берилганида уларнинг энг аввалги сафида Абдураҳмон ибн Авф ҳам бор эдилар. Мадинага келиб жойлашишганидан сўнг Сарвари олам маккаликлар билан мадиналикларни ака-ука тутинтириб қўйдилар. Абдураҳмон билан Саъд ибн Робеъ Ансорийни тутинган ака-ука деб эълон қилдилар. Шунда Саъд янги акасига бундай деди: “Эй ака, мен Мадинадаги энг бой одамман, иккита боғим бор. Бундан ташқари хотиним ҳам иккита. Боғларимдан хоҳлаганингни танла, қайси бири ёқса сенга берай… Хоҳласанг, хотинларимдан сенга ёққанини талоқ қилай, унга уйлан”. Абдураҳмон унга миннатдорлик билдириб, “Аллоҳ молинг ва бола-чақангга барака берсин, сен яхшиси менга бозорнинг қаердалигини кўрсатиб қўй”, дедилар.

Саъд Абдураҳмонга бозорни кўрсатиб қўйди. Абдураҳмон тижоратини бошлаб юбордилар. Ҳалол савдо қилар, тушган фойдадан уйланиш учун маҳрга пул ажратар эдилар. Кўп ўтмай у киши уйланди ва ҳамма ёққа хушбўй атир ҳидини таратиб, Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдиларига келдилар. “Нима бўлди, эй Абдураҳмон?” сўрадилар Расули акрам таажжубланиб. “Уйландим…” деди у киши ийманибгина. “Хотинингнинг маҳрига нима бердинг?” сўрадилар Фахри коинот. “Данакча келадиган олтин”. “У ҳолда бир қўй сўйиб, тўй қил” дедилар у зот ва ортидан “Аллоҳ молингни баракали этсин”, деб дуо қилдилар. Абдураҳмон шундай хотирлайди: “Шу дуодан сўнг мол-дунё ортимдан эргашиб юрадиган бўлди. Ҳатто бирор тошнинг тагини кўтарсам, албатта, ё олтин, ё кумуш топардим”. Абдураҳмон ибн Авф шундан сўнг Пайғамбар алайҳиссаломнинг дуолари шарофати туфайли тижорат ортидан ниҳоятда бойиб кетдилар. Аммо дунё у кишининг қўлига киргани билан қалбига кирмади. Чунки у киши исломий тарбия асосида бойиган эдилар. Қўлга киритган бойликларида бошқаларнинг ҳам ҳақи борлигини сира унутмас, муҳтожларга тинмай хайр-эҳсон қилардилар. У киши учун тижорат ва мол топиш ҳаёт-мамот иши эмас, балки жамиятга хизмат қилишнинг бир йўли, Аллоҳнинг розилигини топишнинг бир воситаси эди. Шунинг учун ҳам бирор марта Ислом жамияти фойдаси учун ўтказилган оммавий сафарбарликлардан четда қолмай, ўша сафарбарликларга ўз моллари билан ҳам, жонлари билан ҳам иштирок этганлар.

(давоми бор)

(1 қисм) (2 қисм) (3 қисм) (4 қисм) (5 қисм) (6 қисм) (7 қисм) (8 қисм) (9 қисм) (10-қисм) 
(11-қисм) (12-қисм) (13-қисм) (14-қисм) (15-қисм) (16-қисм) (17-қисм) (18-қисм) (19-қисм) (20-қисм) 
(21-қисм) (22-қисм) (23-қисм) (24-қисм) (25-қисм) (26-қисм) (27-қисм) (28-қисм) (29-қисм) (30-қисм) 
(31-қисм) (32-қисм) (33-қисм) (34-қисм) (35-қисм) (36-қисм) (37-қисм) (38-қисм) (39-қисм) (40-қисм) 
(41-қисм) (42-қисм) (43-қисм) (44-қисм) (45-қисм) (46-қисм) (47-қисм) (48-қисм) (49-қисм) (50-қисм) 
(51-қисм) (52-қисм) (53-қисм) (54-қисм)
 (55-қисм) (56-қисм) (57-қисм) (58-қисм) (59-қисм) (60-қисм) 
(61-қисм) (62-қисм) (63-қисм)

Аҳмад Муҳаммад

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жаннатий ўн саҳоба: Саъид ибн Зайд розияллоҳу анҳу (охирги қисм)

459 21:00 03.02.2021

Жаннатий ўн саҳоба: Саъид ибн Зайд розияллоҳу анҳу (71-қисм)

459 20:30 02.02.2021

Жаннатий ўн саҳоба: Саъид ибн Зайд розияллоҳу анҳу (70-қисм)

461 21:00 01.02.2021

Жаннатий ўн саҳоба: Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу (69-қисм)

595 20:05 29.01.2021

Жаннатий ўн саҳоба: Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу (68-қисм)

571 22:10 28.01.2021

Жаннатий ўн саҳоба: Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу (67-қисм)

676 22:05 26.01.2021
« Орқага