Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Жаннатий ўн саҳоба: Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу (10-қисм)

1008

“Қандай буюксан!” 

Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу вафот этди. Ислом халифалиги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг иккинчи буюк сафдошлари ҳазрат Умар розияллоҳу анҳуга ўтди.
У киши Ислом давлати омонатларини қабул қилиб, ҳар хил қоғозларни қараб турганида кўзи бир қутичага тушди. Қутини олиб секин очиб қараса, ичи дирҳамга тўла, устида ёзувли варақ ҳам бор эди. Варақни қўлга олиб секин ўқий бошлади:

“Менким, Аллоҳ Расулининг халифаси Абу Бакр Сиддиқ давлат хазинасидан мен учун ажратилган маошларни олишга ҳаё қилдим. Умуман ишлатмадим. Чунки менинг мақомим таблиғни (дину диёнатга, ҳидоятга одамларни даъват этиш ишларини) ҳеч қандай эвазсиз, мутлақ Аллоҳ розилиги учун бажариб келган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг табаррук мақомлари эди. Бутунлай ўзимнинг меҳнатим билан яшадим. Ўзимдан кейинги халифага таслим этиш учун барча маошимни шу қутига йиғиб қўйдим. Давлатимиз хазинасига топширилсин ...” Бу гапларни ўқиган янги халифа ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу ичидан тўлиб келган йиғидан ўзини тўса олмай ерга шундай ўтириб қолди.

Кейин яқиндагина бу фоний дунёни тарк қилган қиёматли дўсти, диндоши ҳазрат Абу Бакрга хаёлан мурожаат этиб “Қандай буюк инсонсан, эй Абу Бакр! Ҳаётлигингда сендан ўзиб кетишимга ҳеч қандай имконият бермасдинг. Вафотингдан кейин ҳам бунга фурсат қолдирмабсан. Қандай буюксан, эй Абу Бакр!” деб кўз ёшларини артарди.

(давоми бор) (1 қисм) (2 қисм) (3 қисм) (4 қисм) (5 қисм) (6 қисм) (7 қисм) (8 қисм) (9 қисм)

Аҳмад Муҳаммад

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тўғри йўлдан оғишнинг сабаби нотўғри фаҳмлашдир

26 14:30 08.03.2021

Яманда мигрантлар маркази ёниб кетди: қурбонлар бор

65 13:50 08.03.2021

Самарқандда Туркия бош консулхонаси очилди

160 11:00 08.03.2021

Хитой уйғурлар геноциди ҳақидаги айбловларни рад этди

390 10:30 08.03.2021

Швейцарияда юзни ёпиб юриш тақиқланади 

393 10:00 08.03.2021

Мусулмон таксичи катта миқдордаги пулни эгасига қайтариб берди

685 09:00 08.03.2021
« Орқага