Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Жаннатий ўн саҳоба: Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу (66-қисм)

639

УММАТНИНГ АМИНИ

Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу. Абу Убайда Омир ибн Абдуллоҳ ибн Жарроҳ ибн Ҳилол (Аллоҳ ундан рози бўлсин) машҳур саҳобалардан эдилар. У киши маккалик илк мусулмонлардан кейин биринчи бўлиб Исломга кирганлар. У Қурайш қабиласининг Бани Фихр уруғидан бўлиб, сулоласи еттинчи отада (Фихрда) Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сулолалари билан бирлашади. Оталари Бадр жангида маккалик мушрикларга қўшилиб, мусулмон қўшинларига қарши курашган ва ўғли Абу Убайдани ўлдиришга қасд қилиб, доимо уни таъқиб этган. Онаси Умму Ғанам бинти Жобир эди. Абу Убайда аввал Ҳабашистонга, кейин Мадинага кўчганлар. У ҳаётлигида жаннат башорати берилган ўн саодатманд саҳобийнинг бири, яъни Ашараи мубашшарадан эди. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан барча юришларда қатнашганлар. Ислом тарихида шижоатли, ўта жасур жангчи, буюк саркарда, одил, ҳаёли, ишончли киши сифатида танилганлар. Расулуллоҳ алайҳиссалом вафотларидан сўнг ва ҳазрат Умардан кейин Ислом умматига раҳбарлик таклиф этилганида кўнмаганлар. Ҳижратнинг 18 (милодий 639) йили Шомда тарқалган касалликдан Ўрдунда вафот этдилар, қабрлари Амё қиш лоғида.

БИРИНЧИ МУСУЛМОНЛАРДАН

Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу Исломга биринчилардан бўлиб Абу Бакр Сиддиқнинг чорлови билан кирган, Абдураҳмон ибн Авф, Усмон ибн Маъзун, Арқам ибн Абу Арқам, Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳум билан бирга Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига бориб, Шаҳодат калимасини айтган эдилар. Илк мусулмонлар кўрган барча қийинчилик, хўрлик, Ислом душманларининг жабр-ситамини у киши ҳам бошдан кечирдилар. Кейинчалик мушриклар билан бўлган маъракаларда алоҳида шижоат ва мардлик кўрсатдилар. У кишининг Аллоҳга имони кучли, Ислом уммати орасида ишончга сазовор, омонатга вафодор эди.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо бундай дейди: “Қурайш қабиласида уч киши бор: улар инсонларнинг энг очиқ чеҳрали, гўзал ахлоқли ва ҳаёлисидирлар. Агар сизга гапиргудай бўлишса, бир луқма ҳам ёлғон қўшишмайди, агар сиз уларга гапирсангиз, сизни ёлғончига чиқаришмайди. Булар Абу Бакр Сиддиқ, Усмон ибн Аффон ва Абу Убайда ибн Жарроҳдир” (Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин). Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу Уҳуд кунининг энг кўзга кўринган қаҳрамонларидан бўлдилар. Уҳуд урушининг иштирокчиларидан Абу Бакр Сиддиқ бундай ҳикоя қиладилар: “Уҳуд уруши куни Расулуллоҳ одамлардан ажраб ёлғиз қолганларида мен биринчилардан бўлиб у зот томон юрдим. Қарасам, бир одам у зотнинг олдиларида ҳимоя қилиб уруш қилмоқда: “Талҳа бўлса эди, отам ҳам, онам ҳам унга фидо бўлсин! Талҳа бўлса эди, отам ҳам, онам ҳам унга фидо бўлсин!” деб борсам, орқамдан Абу Убайда худди қушдек учиб келди. Биргалашиб етиб борсак, Расулуллоҳнинг олдиларида Талҳа йиқилиб ётган экан.

Расули акрам алайҳиссолату вассалом: “Биродарингизга қаранг, у ҳақлидир”, дедилар. Шу пайт Пайғамбар алайҳиссаломнинг ёноқларига бир нарса келиб тегиб, дубулғанинг ҳалқасини киритиб юборди. Уни Пайғамбар алайҳиссаломдан чиқариб олиш учун борган эдим, Абу Убайда “Аллоҳ хайрингни берсин, Абу Бакр, менга қўйиб бер”, деди ва у кирган нарсани чиқара бошлади. Пайғамбар алаҳиссаломга озор бермаслик учун тиши билан чиқаришга ҳаракат қилди ва чиқариб олди. Абу Убайданинг олд тиши тушди. Сўнгра мен кейингисини олишга уринган эдим, Абу Убайда яна “Абу Бакр, Аллоҳ хайрингни берсин, менга қўйиб бер”, деди. Яна тиши билан чиқариб олди. Абу Убайданинг яна бир тиши тушди. Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳунинг ўшанда тушган икки тишлари умр бўйи у кишининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга садоқатлари нишони бўлиб қолди.

(давоми бор)

(1 қисм) (2 қисм) (3 қисм) (4 қисм) (5 қисм) (6 қисм) (7 қисм) (8 қисм) (9 қисм) (10-қисм) 
(11-қисм) (12-қисм) (13-қисм) (14-қисм) (15-қисм) (16-қисм) (17-қисм) (18-қисм) (19-қисм) (20-қисм) 
(21-қисм) (22-қисм) (23-қисм) (24-қисм) (25-қисм) (26-қисм) (27-қисм) (28-қисм) (29-қисм) (30-қисм) 
(31-қисм) (32-қисм) (33-қисм) (34-қисм) (35-қисм) (36-қисм) (37-қисм) (38-қисм) (39-қисм) (40-қисм) 
(41-қисм) (42-қисм) (43-қисм) (44-қисм) (45-қисм) (46-қисм) (47-қисм) (48-қисм) (49-қисм) (50-қисм) 
(51-қисм) (52-қисм) (53-қисм) (54-қисм)
 (55-қисм) (56-қисм) (57-қисм) (58-қисм) (59-қисм) (60-қисм) 
(61-қисм) (62-қисм) (63-қисм) (64-қисм) (65-қисм) (66-қисм)

Аҳмад Муҳаммад

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Самарқандда Туркия бош консулхонаси очилди

136 11:00 08.03.2021

Хитой уйғурлар геноциди ҳақидаги айбловларни рад этди

346 10:30 08.03.2021

Швейцарияда юзни ёпиб юриш тақиқланади 

361 10:00 08.03.2021

Мусулмон таксичи катта миқдордаги пулни эгасига қайтариб берди

634 09:00 08.03.2021

“АҚШ очиқдан-очиқ бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашяпти”

717 08:00 08.03.2021

Аёлни одам ҳисобламаганларга Исломнинг жавоби

358 07:00 08.03.2021
« Орқага