Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Жаннатий ўн саҳоба: Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу (60-қисм)

516

ИККИ ШАҲАР АСОСЧИСИ

Ҳазрат Умар даврларида кўплаб ўлкалар қатори Форс диёри ҳам фатҳ қилинди. Ўшанда бу диёрни Ироқ деб аташарди. Форсни фатҳ этишда Саъд ибн Абу Ваққоснинг шавкати, тадбиркорлиги ва жасурлиги, айниқса, кенг намоён бўлди. Форсларнинг машҳур лашкарбошиси Рустам бошчилигидаги юз мингдан ортиқ лашкардан иборат қўшини Қодисия деган жойга келиб тушди. Рустам мусулмонлар томонига ўз элчиларини юборди. Форс элчилари мусулмонларнинг бошлиғини тополмай анча овора бўлишди. Чунки Саъд ибн Абу Ваққоснинг алоҳида ажратилган жойи ҳам, ҳарбий кийими ҳам йўқ, у лашкар билан аралашиб юрар эди. Элчилар у кишини ерда ўтирибодамлар билан гаплашаётганида топишди. Ўзларини таништирган элчилар Форс салтанати раҳбарлари мусулмонлар вакили билан гаплашмоқчи эканини билдиришди. Саъд ибн Абу Ваққос орқасига шундай қараган эди, ерда ёнбошлаб ётган юпун кийимли Робиъ ибн Омир исмли саҳобага кўзи тушди. Унга “Сен булар билан бирга бор, бош лиқлари вакилимиз билан гаплашмоқчи экан”, деди. Робиъ чапдаст ҳаракат билан найзасига таяниб отига сакраб минди ва элчиларга қараб “Кетдик!” деди. Элчилар лол бўлиб туриб қолишди. Бир жулдур кийинган “вакил”га, бир ерда ўтирган “амир”га қарашди. Ўзаро бир нималарни гаплашишди, ниҳоят катталари Саъд ибн Абу Ваққосга “Бундан кўра тузукроқ одам йўқми?” деди. Саъд ибн Абу Ваққос “Ичимизда тузугимиз шу, вакил юборишни сизлар сўрадингиз, биз эмас”, деди. Қодисиядаги шонли ғалабадан сўнг Саъд ибн Абу Ваққос ҳазрат Умарнинг буйруғини икки ой кутиб турди. Мадоинни фатҳ қилиш ҳақида амр келганида ўша шаҳарга қараб юрди. Йўл-йўлакай Бурс, Бобил, Кусий ва Соботни фатҳ қилди. Сўнгра унинг лашкарлари форсларнинг пойтахти Мадоинни эгаллашди.

Мусулмонлар Кисронинг пойтахти Мадоин шаҳрини фатҳ қилганларидан кейин уни ўзларига марказ қилиб олишган эди. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу шаҳарда истиқомат қилаётган мусулмонларнинг ранглари сарғайиб, ўзлари заифлашиб бораётганларидан ташвишга тушди. У киши Саъд ибн Абу Ваққосга мактуб юбориб, “Салмон Форсий билан Ҳузайфа ибн Ямонни ер танлашга юбор. Ҳам қуруқлик, ҳам денгизга яқин, мен билан сизларнинг орамизда сув ҳам, кўприк ҳам бўлмаган бир ерни шаҳар учун топишсин” деб буюрдилар. Саъд ибн Абу Ваққос икковини ўша вазифани бажаришга юборди. Улар икки томонга кетиб, ер танлашди ва Куфа деган жойда учрашишди. У ерда намоз ўқиб, “Аллоҳ бу ерни сабот манзили қилсин” деб дуога қўл очишди. Кейин Саъд ибн Абу Ваққосга хабар беришди. Саъд Мадоиндан чиқиб, Куфага борди. Ўшанда ўн еттинчи ҳижрий сананинг муҳаррам ойи эди. Кейин ҳазрат Умардан қамишдан уй қилишга изн сўрашган эди, у рози бўлди. Аммо режалаштириш пайтида қамиш уйлар ёниб кетди. Кейин ғиштдан қуришга келишилди. Куфа Фурот дарёсининг ғарбий қирғоғига қурилди. У билан дарёнинг орасида ярим фарсах масофа қўйилди. Шаҳар битганидан кейин хоҳлаганларга унга кўчиб ўтиш, хоҳламаганларга Мадоинда қолиш таклиф қилинди. Худди ўша йили ҳазрат Умарнинг буйруқлари билан Басра шаҳри ҳам қурилди. Унинг ўрнида бир қишлоқ бўлиб, у Дажла ва Фурот дарёлари қўшилган жойда эди. Шаҳарнинг қурилишига Утба ибн Ғазвон раҳбарлик қилди. Шундай қилиб, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг даврларида Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг ишбошиликларида исломий шаҳарлар қуриш ҳам бошланди. Куфа ва Басра шаҳарлари битгандан кейин Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўша пайт да Ироқ номи билан аталган Ислом жамиятининг шарқий бўлагини иккига бўлдилар. Бирига Куфани марказ ва Саъд ибн Абу Вақ қос розияллоҳу анҳуни волий этиб тайин қилдилар. Иккинчисига Басрани марказ ва Утбани волий қилиб тайинладилар. Шундай қилиб, исломий шаҳар қуриш ишларига ҳам асос солинди. Бунда ҳам Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг тадбиркорликлари ва Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг ишбошиликлари ўз самарасини берди.

(давоми бор)

(1 қисм) (2 қисм) (3 қисм) (4 қисм) (5 қисм) (6 қисм) (7 қисм) (8 қисм) (9 қисм) (10-қисм) 
(11-қисм) (12-қисм) (13-қисм) (14-қисм) (15-қисм) (16-қисм) (17-қисм) (18-қисм) (19-қисм) (20-қисм) 
(21-қисм) (22-қисм) (23-қисм) (24-қисм) (25-қисм) (26-қисм) (27-қисм) (28-қисм) (29-қисм) (30-қисм) 
(31-қисм) (32-қисм) (33-қисм) (34-қисм) (35-қисм) (36-қисм) (37-қисм) (38-қисм) (39-қисм) (40-қисм) 
(41-қисм) (42-қисм) (43-қисм) (44-қисм) (45-қисм) (46-қисм) (47-қисм) (48-қисм) (49-қисм) (50-қисм) 
(51-қисм) (52-қисм) (53-қисм) (54-қисм)
 (55-қисм) (56-қисм) (57-қисм) (58-қисм) (59-қисм) (60-қисм)

Аҳмад Муҳаммад

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тиловат йўналишида қатнашувчи қорилар билан танишинг!

126 22:00 01.03.2021

Саудия Арабистони армиясида энди аёллар ҳам хизмат қилиши мумкин

192 21:30 01.03.2021

Помпейда беҳаё безакли арава топилди

968 21:00 01.03.2021

Мен мушукка яхшилик қилдим, эгаси эса...

426 20:30 01.03.2021

Журналист, блогер ва ижтимоий фаол инсонлар алоҳида қатламми?

155 18:44 01.03.2021

Теҳрон ядровий битим бўйича музокарани рад этди. Вашингтон афсусда

399 14:34 01.03.2021
« Орқага