Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Жаннатнинг нафаси келадиган ҳовли…

6442

Тонг. Азон овози баралла эшитилди. 

Гавҳар ҳар доимгидек жойнамозини секин қибла томон тўшади! 

Ибодатни бошлади. 

* * *

Бу ҳовлининг деворлари ҳаммага болалигини эслатади. Бу ҳовли ҳаммани болалигига олиб кетади. 

Сабаби ҳамма қўшниларнинг уйлари бузиб, замонавий этиб қурилган.Аммо бу ҳовлининг ҳеч бир нарсаси ўзгармаган. Ўша ўша баҳор деворларини-ю томларини лолақизғалдоқ билан тўлдиради. 

Ўша-ўша баҳорда қизлар толпопук таққани, бу ҳовлининг толлари шоҳларига интилади. 

*** 

Гавҳар шу кенг ҳовлида якка яшайди. Бир касаллик келдими,ёки томир сурган маълум умр ўлчови тугадими аввал акаси, кейин онаси, сўнг отаси ва опаси бирин кетин бу оламни тарк этишди! 

Ўн етти ёш қиз бу ҳовлида қандай қўрқмай яшаши ҳақида ҳамма ўйлайди. 

Лекин Гавҳарнинг бир Яратганга ёққан томони борки, бу ҳовлини фаришталар қўриқлаб туради. 

Ибодатни ҳеч қолдирмайди, қанча йўқотишлар бўлмасин сабрли. 

Унинг танига ҳам ўлим чанг солдими, оғир касалликка дучор бўлди. 

Унинг касалликка чалингани қишлоққа тез ёйилиб кетди. 

Тасаввур эта олмайсизки, касал вужудга ошиқ кўпайиб кетди! 

Совчилар аримай қолди ҳовлидан. 

Қизнинг кўнгли ўксимас, аммо уларга мен бетобманку, тўрт куним борми-йўқми, деб жавоб берар эди. 

Кўпчилик эшитганлар ҳовлига эгалик умиди кўпчиликни кўр қилиб, совчиликка қатнамоқда дея гумон қилиб қолдилар. 

 Бироқ куёв бўлишни истаганларнинг ҳар бири қори йигитлар экан. 

Улар шундай сабрли,шунчалар ибодатни тарк этмас маъшуқани ёқтириб қолишган эди. 

Жаннат умиди кимда йўқ дейсиз. Оқила умр йўлдош ҳам  жаннат учун бир имконда. 

* * *

Дарвоза зулфини бир йигит қаттиқ силкиди. 

– Ким бооор? 

Гавҳар ошханадан секин секин қадам билан чиқиб,борлигини сездирди. 

Овози жуда паст бўлиб қолганди. 

Йигит шаҳдам қадам билан Гавҳар томонга келди. 

Гавҳарнинг кўзларига бир боқди-ю тили кўнглининг қулфини очиб юборди. 

-Яхшимисиз, синглим? Мен... Мен бир дарбадар боламан. Тўғриси, сиз ҳақингизда яқинда эшитдим. 

Совчи аримай қолган эмиш. 

Ҳовли умиди бор, дейишяпти. 

Мадомики бетоб экансиз, мен кўчада қолиб кетган йигитга шу ҳовли қолса, деган умидда, қайсидир куч тортиб келдим. 

Агар... агар бирор кўнглингизга ёққан йигит бўлмаса ўлимингизгача сизга эр бўлиб турсам. 

– Исмингиз? 

– Самариддин. 

– Исмингизга муносибмисиз? 

– ...Тушунмадим?! 

– Кўчада қолган экансиз, Яратганнинг яратган ерида тириклигингизга шукрона этиб ибодат қиласизми? 

– Ҳали ёшмиз-ку, синглим. 

– Ким сизга узоқ яшашингизни хабарини берган? 

– Ҳеч ким. 

Гавҳар йигитга бошдан оёқ бир назар солди. 

– Танангиз соғ саломат экан,майли сизга турмушга чиқишга розиман,лекин шартим бор. 

– Нима экан? 

– Намоз ўқийсиз, Қуръонни ҳар кун қисм қисм этиб ўқиб борасиз, ёд олишга ҳаракат қиласиз. 

Майли истасангиз мени касаллик ўлимга элтгунича ўқиб туринг. 

– Хўп. 

* * *

Имом келиб никоҳ ўқиб кетди,Самариддин уч тўрт қўшнини гувоҳликка чорлаган эди,улар орқали ҳар бир қўшнига овоза этилди. 

Самариддин олдин намоз ўқишни ўрганиб олди, Аллоҳнинг каломини Гавҳар истагани каби ўрганар, имкони борича ёд олар эди. 

Орадан бироз вақт ўтди, Гавҳарнинг касаллиги бироз авж олди, ўрнидан тура олмай қолди. 

Самариддин қошида парвона. Кўзларида ёшлар томчиларди. 

Шифокорни чорлаб келди. 

Шифокор ҳомиладорлик аломатини айтди-ю сизга мумкин эмаску дея қўшиб қўйди. 

Самариддиннинг жаҳли чиқиб кетди. 

– Эй сиз Худонинг ишига қаршимисиз? Яратган ўзи бердими? Ўзи ниҳоясини ҳам билади. 

Гавҳарнинг кўнгли кўтарилди! 

Шифокорни секин кўнглига яқин сўзлар билан қайтариб юборди. 

Самаридди билан Гавҳар бир бирига термулиб сўзсиз кўз ёш тўкар эдилар. 

Гавҳар толиқиб уйқуга кетди. Самариддин секин жойнамозни тўшаб ибодатни бошлади. 

У ҳар ибодат қилганида шу митти вужудни Яратган тангрига, унинг омонликда бўлишини, аёлининг омонлигини сўрар эди. 

Самариддин Гавҳарнинг овозини эшитиб кўзларини очди. 

– Эрта-индин дада бўладиган одамни ётишини қаранглар. Нима биз она-бола оч қолаверайликми? 

Кулиб қўйди Гавҳар. 

Қорни очганини сезган Самариддин шошиб қолди, тағин билиб қолдики Гавҳар анча тетик. 

*** 

Яратганнинг мўжизаси билан Гавҳар тузалиб кетди.

Яратганнинг берган умри узун экан, уч фарзандли бўлдилар. 

Ҳовли ўша-ўша, бироқ бу ҳовлининг номи ўзгарган эди.

Самариддин қорининг ҳовлиси. 

Ҳамма бу ҳовлининг яқинидан ўтганида бир сўзни айтар эди. 

– Шу жойдан жаннатнинг нафаси келади-я…

Нуриддин Зиё

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Россия НАТО учун асосий таҳдидга айланади”

85 09:15 03.12.2020

Аллоҳнинг севгисини қозониш учун

98 09:05 03.12.2020

Эрон: “Фахризоданинг қотиллари аниқланди”

440 08:47 03.12.2020

Сингапурликлар сунъий товуқ гўшти ейдиган бўлди

853 21:05 02.12.2020

Ҳалол луқма (ҳаётий қисса, охирги қисм)

788 20:20 02.12.2020

Британияда коронавирусга қарши вакцинадан фойдаланишга рухсат берилди

124 20:05 02.12.2020
« Орқага