Таҳлил

Жаноб мутасаддилар, ҳайдовчиларни ҳам ўйланг! 

4413

Куни кеча ижтимоий тармоқларда қўлида планшет (кўринишига қараб, шундай деб қўя қолдик) кўтарган йўл-патруль хизмати инспекторининг видеоси тарқалди. У бундан буён тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузган ҳайдовчиларнинг транспорт воситалари тақиқланган жойда турган ҳолатида суратга олиниб, электрон тарзда жарима учун юборилишини амалий жиҳатдан кўрсатиб берди. “Бизга энди ҳайдовчилар керак эмас. Жарима электрон тарзда етиб боради. Тўлаб қўйиши керак бўлади” мазмунида янги технологиянинг имкониятларини изоҳлади ходим.

Мана шу видеони кўриб, айрим мулоҳазалар туғилди. Олдиндан айтиб қўяй, йўлда тартиб бўлишини, ҳамма қоидага амал қилишини ёқлайдиган одамман. Тезликни ошириб, радардан ўпкалайдиган, тартибни бузиб, инспектордан нолийдиганларни ҳам оқламайман. Қоидага риоя этмаган киши, албатта, айбини тан олиб, жаримани тўлаши керак. Лекин тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича эътирозларим ҳам йўқ эмас.

Мутахассисларнинг айтишича, бизда энг кўп қайд этиладиган қоидабузарлик айнан шу! Хўш, нимага? Шу саволга ҳам жавоб топиб кўриш керак-да.

Балки Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг изоҳи бошқачадир, аммо мен бунинг келиб чиқишида фақат ҳайдовчиларни айблашни тўғри, деб ҳисобламайман. Мана, Тошкент шаҳри мисолида олинг. Йўл бўйларига эътибор бергандирсиз, деярли ҳамма жойда тўхташ ва тўхтаб туришни тақиқловчи белги ўрнатилган. Уларнинг саноғига етиш қийин. 

Хўш, ҳайдовчи машинасини қаерга олиб бориб қўйсин?! “Қоидани бузиб қўймай, жаримага тушмай”, деб ўша белги қурғур йўқ жойни қидираверади, қидираверади, қидираверади... натижада ҳов бир жойларга бориб қолади. Ишини битириш учун кирадиган бинодан анча олислаб кетади. Қанча жойдан пиёда қайтишига тўғри келади. Ичидан оғринмайди дейсизми? 

“Стоянка-чи?” дерсиз. Гап шунда-да. Биринчидан, “стоянка” етишмайди. Борларининг эса аксарияти тўлган бўлади ёки нархи қимматлик қилади. Мутасаддиларнинг “Автомобиллар учун замонавий, кўп қаватли тўхташ жойлари қурилади” деган гапларини ТВ орқали роса эшитгандик. Тўғри, қурилди, лекин жуда кам. Санаб, саноғига ета оласиз.

Шунинг учун ҳам тартибни кучайтираётган, технологияларни жорий этаётганда бу томонини ҳам ўйлаб кўриш керак, назаримда. Нима учун Англия, Франция ёки бошқа ривожланган давлатларда машиналар йўл бўйларида қаторлашиб тураверади? Қолмишига уларда йўллар биздагичалик кенг ҳам эмас. Нега бизда тўхташни тақиқловчи белгини камайтириш мумкин эмас?! 

Жаноб мутасаддилар, тартибни таъминлашни ўйлаганда, ҳайдовчилар учун шароитлар яратишни ҳам унутманг! Шунда ҳаммаси адолатдан бўлади...

манба

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Халқаро йўналишларда юк ташувчи ҳайдовчиларда коронавирус инфекцияси аниқланди

1072 14:00 11.05.2020

ТИИ Эронда қолиб кетган ҳайдовчилар билан шуғулланмоқда

627 14:10 09.03.2020

Маст ҳайдовчи ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлди

362 18:00 25.02.2020

ИИБ ходими фуқарони нега калтаклади?

2411 21:40 03.02.2020

Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш осон(ми?)

1273 16:40 17.01.2020
« Орқага