Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Жаноби расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайси меваларни тановул қилганлари

1685

(Давоми, боши мана бу ерда).

151. Абдуллоҳ бин Жаъфар розияллоҳу анҳумо дедилар:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бодрингни янги ҳўл хурмо билан қўшиб ер эдилар.

И з о ҳ. Бодринг мижози совуқдир, хурмо мижози иссиқ. Агар ҳар иккисини қўшиб ейилса, мўътадил ва фойдали бир таом ейилган бўлади. Бодринг қовуқ дардига манфаат бўлади. Янги хурмо жинсий қувватни оширади.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қўлларига бодринг ва бир қўлларига янги хурмони ушлаб туриб, бир бундан, иккинчи бор ундан тановул қилар эдилар.

152. Анас розияллоҳу анҳу дедилар:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қовун билан янги хурмони қўшиб ер эдилар.

153. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дедилар: Одамлар қачон дарахтлари мева қилса ва аввалини кўрсалар, уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига туҳфа қилар эдилар.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу туҳфани қўлларига олиб туриб, дуо қилар эдилар: "Эй, Аллоҳ, бизнинг меваларимизга барокат ато қил, бизнинг шаҳримизга барокат ато қил ва бизнинг соъимизга ҳамда муддимизга барокат ато қил. Эй Аллоҳ, Иброҳим сенинг хос банданг, халилинг ва набийинг эдилар. Мен ҳам сенинг банданг ва набийингдурман. Иброҳим Макка учун Сенга дуо қилдилар ва мен Мадина ҳақида Сенга дуо қилурман, ул зот Макка учун талаб қилган нарсани бир баробарини ва яна бир баробарини ато қил". Кейин кайси бир ёш болани кўрсалар, уни чақириб, ўша янги мевани унинг қўлига берардилар. Чунки инсонларнинг улуғлари бир нарса ҳаммага муяссар бўладиган даражада сероб бўлмаса, уни тановулига диллари мойил бўлмайди.

154. Рубаййъ розияллоҳу анҳо дедилар: Бир кун менинг амаким Маоз бин Афроъа розияллоҳу анҳу бир товоққа янги хурмо солиб, устига майда тукли янги бодринглардан қўйиб, мен орқали Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига юбордилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бодрингни яхши кўрар эдилар. Мен ўша товоқни олиб, ҳузурларига бордим. Иттифоқо, ўша вақтда у зотнинг қошларида Баҳрайндан келган хирождан бир мунча тақинчоқлар бор экан. Ундан бир кафт тўлдириб, менга марҳамат қилдилар.

И з о ҳ. Бу ҳадисни ривоят қилувчи зот, исломнинг буюк душмани Абу Жаҳлни ўлдирган икки ёш саҳобадан бирларининг қизларидир. У малъунни бу қизнинг оталари Муъаввиз билан амакилари Маъоз иккалалари ўлдирганлар.

И з о ҳ. Уламолар деганларки, хурмо билан бодрингни қўшиб ейилса, озғин одам семиради, чунончи онамиз Оиша розияллоҳу анҳо дедилар: "Мени  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қовушмоқ учун топширар вақтларида онам озғинлигим ҳақида ўйлаб, дебдиларки, қизим бир оз семирса ва баданига бадан қўшилса яхши буларди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хизматларига яраб қолур эди. Бу хаёлни қилиб, орқасидан менга янги хурмо билан бодринг едира бошлабдилар. Алҳамдулиллаҳ ундан менинг баданимга бадан қўшилиб, ўзим бир оз семириб ҳам қолдим".

(Давоми бор)

“Шамойили Муҳаммадия” китобидан

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Уйга вазифа бермайман, ўйнаб-кулинг, азиз ўқувчиларим!

97 09:30 03.12.2020

“Россия НАТО учун асосий таҳдидга айланади”

115 09:15 03.12.2020

Аллоҳнинг севгисини қозониш учун

115 09:05 03.12.2020

Эрон: “Фахризоданинг қотиллари аниқланди”

494 08:47 03.12.2020

Сингапурликлар сунъий товуқ гўшти ейдиган бўлди

872 21:05 02.12.2020

Ҳалол луқма (ҳаётий қисса, охирги қисм)

791 20:20 02.12.2020
« Орқага